Суданда қабилалар ўртасидаги тўқнашувларда камида 45 киши ҳалок бўлди

Суданнинг Жанубий Дарфур вилоятида африкалик ва араб қабилалари ўртасидаги тўқнашувда камида 45 киши ҳалок бўлди.

Суданнинг Жанубий Дарфур хавфсизлик қўмитаси баёнотида айтилишича, 29-март куни вилоят маркази Нияла шаҳрининг ёнидаги қишлоқда африкалик Феллаад қабилалари билан Ризеигат араблари ўртасида низо келиб чиққан.

Тўқнашувларда 45 киши ҳалок бўлган, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Жанжалда 20 киши тан жароҳати олди.

Суданнинг бешта вилоятидан иборат Дарфур минтақасида қабилалар ўртасидаги тўқнашувларда ҳар йили юзлаб одамлар ҳалок бўлади, минглаб одамлар эса уй-жойини тарк этишга мажбур бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Латвияда россияни қўллаб-қувватлаганлар фуқароликдан маҳрум бўлишади

Латвия парламенти (Сейм) Украинадаги қуролли можарода Россия ёки бошқа демократик давлатларга ҳужум қилган мамлакатлар билан террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаган ...

“тожик эйр” 431 тобутни бепул келтирди

Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси “Тожик Эйр” 2017 йилда жаҳонинг олтида давлатидан 431 та юртдошлар тобутини Тожикистонга бепул келтирган. (more…)

Италияда электр энергияси нархи 3 баравар қимматлаган

Италияда ҳам инфляция 6,5 ​​фоизга етиб, сўнгги 30 йилда энг юқори кўрсаткичга етди. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида энергия ташувчиларнинг нархи ошмоқда, бошқа ...