Литва биринчи бўлиб Россия газидан воз кечди

Литва 1-апрелдан бошлаб Россия газини импорт қилишдан бутунлай воз кечишини айтди. Литва энергетика вазирлиги Москванинг газ учун рублда тўлаш талаби маъносиз эканини маълум қилди.

Эндиликда Литванинг газга бўлган талаби табиий газни Клайпеда портидаги терминал орқали сотиб олиш ҳисобига қондирилади. Ушбу терминал 2014-йилда қурилган бўлиб, “Мустақиллик” деб номланади. Зарур бўлса, газ Латвия ва Польшадан олиб келинади.

Литва Европа Иттифоқида Россия газидан бутунлай воз кечган биринчи давлатдир.

Энергетика вазири Дайниус Крэйвис Россия газидан воз кечиш Литванинг энергетика мустақиллигида бурилиш нуқтаси бўлганини таъкидламоқда.

“Апрелдан бошлаб Литвада Россия гази бўлмайди. Мамлакатим кўп йиллар аввал қабул қилган қарор бугун бизга агрессор билан энергетика алоқаларини осонгина узиб қўйиш имконини берди. Агар биз рад эта олсак, бутун Европа рад қила олади”, – деди Литванинг Президенти Гитанас Науседа.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери Вильнюс Москвага босимни кучайтиришни қўллаб-қувватлаб келади. Бунга Россия нефть ва газига эмбарго ҳам киради. Аммо Европа Иттифоқининг кўплаб аъзолари Россия гази ва нефтидан воз кечолмаслигини айтишмоқда.

 Россия президенти Владимир Путин 31-март куни “дўст бўлмаган мамлакатлар” учун газни рублда сотиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон 1-апрелдан кучга кирди ва фақат 10-апрелдан амалга оша бошлайди. Унгача Россия Марказий банки рублда тўловни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқади. Унга кўра, Европа давлатлари ва Япония “Газпромбанк”да иккита ҳисоб очишга мажбур: бири – газ учун аввал тўланаётган валютада, иккинчиси – рублда.

Чет эл валютаси ҳисобида олинган пулни Газпромбанкнинг ўзи Москва биржасида рублга сотади. Шундан кейингина у газ учун Газпромга ўтказилади. Ушбу схема Россия учун газни рублда сотмоқдамиз деб айтишга имкон беради ва харидорларга аввалги валютада сотиб олиш имконини беради.

Айрим Европа Иттифоқи давлатлари газ учун рублда тўлашни истамаслигини айтишган. Франция молия вазири Бруно ле Мэр Париж ва Берлин Россиянинг янги схемасини қабул қилмаслигини айтди. Кремл эса газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилиб, «бекорга бермаслигини» айтмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нороликлардан сўнг абдулла арипов урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф ...

“озодлик”: журналист солижон абдураҳмонов озод этилди

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Бу ҳақда Эзгулик инсон ҳуқуқлари ...

Жамшид каримов: “қабоҳатнинг чегараси йўқ экан” (2-қисм)

Улуғбек Бакир суҳбатлашди Улуғбек Бакир: Хуршид Каримовнинг қамоқдан кейинги ҳаёти қандай кечди? Жамшид Каримов: Кенжа амаким Хуршид Каримов (1941-2010) қамоқдан озод бўлиб ...