АҚШда мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракатининг қурултойи бўлиб ўтди

29.04.2014 18:40 msk

Фарғона

Ўтган дам олиш кунлари Сент-Луис шаҳрида (АҚШ) Ўзбекистон “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг қурултойи бўлиб ўтди, унда эллик киши қатнашдилар. Меҳмонлар АҚШ, Канада, Россия, Қозоғистондан келдилар. Ўзбекистондан 15 кишини таклиф этдилар, аммо республикадан ҳеч ким келмади: баъзилар виза ололмадилар, бошқаларининг эса сафарга соғлиғи кўтармади. “Бирамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова ўз нутқини “Скайпи” орқали ўқиб берди.

Қурултой ҳаракат тузлганининг ўн йиллигига бағишланди. Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи Баҳодир Чориев томонидан тузилган ҳаракат дастури Ўзбекистонда нозўравонлик йўли билан ҳокимиятни ўзгартириш ҳамда либерал иқтисодий ислоҳотларни ўтказишни вазифа қилиб белгилаган.

В зале заседания съезда
Қурултой мажлиси ўтказилаётган залда

Қурултой икки кун – 26 ва 27 апрель кунлари бўлиб ўтди, шу вақт давомида ҳаракатнинг дастури, низоми маъқулланди,Марказий кенгаш (27 киши) ва  Бошқарув Ҳайъатини  (беш киши) сайланди. Бошқарув Ҳайъати таркибига беш киши кирди: Баҳодир Чориев, Малоҳат Эшонқулова, Абдуфаттоҳ Маннопов, Саиджаҳон Зайнабитдинов ва Ботир Норбаев. Баҳодир Чориев ҳаракат раиси этиб сайланди. Овоз бериш нафақат залда, бакли интернет орқали ҳам амалга оширилди, томошабинлар овоз бериш жараёнига уланиб, савол бериш имкониятига эга бўлдилар. Қизиғи шундаки, он-лайн тартибида овоз бериш чоғида Чориев номзодига қарши битта ва иккита бетараф овоз берилгани маълум бўлди. Аммо бу умумий якунга таъсир кўрсатгани йўқ.

В зале заседания съезда
Мажлис раёсати – Абдуфаттоҳ Маннопов, Баҳодир Чориев ва Ботир Норбаев

Қурултойнинг иккинчи куни Marriott меҳмонхонаси конференц-залида Чориев ҳаракатнинг ўн йиллик фаолиятига бағишланган кўргазмасини ташкил этди. Деворга осилган 20 метрлик плакатда АҚШ нега Ислом Каримов режимини қўлламаслиги лозимлиги лўнда ва тушунарли қилиб изоҳланган. Ушбу плакат Баҳодир Чориев ўз тарафдорлари билан 2013 йил ёзида Сент-Луисдан Вашингтонга колонна бўлиб йўл олганда фургонлардан бирини безаган эди.

Бундан ташқари, анжуманлар залида ўнта стенд жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳаракатнинг ҳар бир йилига бағишланган. Стендларда фотосуратлар, “Бирдамлик” ҳақида ҳикоя қилувчи газета мақолаларидан кўчирмалар, интернет-сайтларда чоп этилган мақолаларнинг босма нусхалари қўйилган. Стендлар ёнида турган столларга Ўзбекистонга жўнатилган пул жўнатмаларининг чеклари ҳамда “Бирдамлик” ҳаракатининг ҳисобот йилида сарфлаган харажатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар солинган файллар қўйилган. Баҳодир Чориевнинг айтишича, у Ўзбекистондаги “Бирдамлик” ҳаракатининг аъзоларига пул жўнатиб келган ва жўнатмоқда. Чунки, одамларнинг сиёсий фаолиятга сарфлаган кучлари ва вақтлари иш ҳақи билан тақдирланиши зарур. Ҳар бир пул жўнатмасининг миқдори юз доллардан кам эмас. “Бирдамлик” ҳаракати мавжудилиги давомида жами (турли акция ва ҳаракатни қўллашга) ярим миллион доллардан зиёд пул сарфланган, улардан 235 мингги – Чориевнинг шахсий пуллари бўлиб, қолгани донорлар томонидан хайрия қилинган маблағлардир.

В зале заседания съезда
Баҳодир Чориев қизи билан

Столларда ва стендларда “Бирдамлик” ҳаракати томонидан озод этилиши талаб қилинаётган сиёсий маҳбусларнинг ҳамда ҳалок бўлган ҳаракат аъзоларининг суратлари, полда, столларга суяб қўйилган плакатларда бирдамликчиларнинг Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси ёнида пикетда турганларининг суратлари акс этган. Чориев ва унинг тарафдорлари ўн йил давомида амалга оширган ишларга шоҳидлик берувчи ҳужжатлар кишида жиддий таасусурот қолдирди.

Қурултойда Ўзбекистонда бугунги кунда содир бўлаётган воқеалар, ёшларнинг таълимидан бошлаш зарурлиги, маориф ёрдамида республика аҳолисининг онгини қандай қилиб босқичма-босқич ўзгартириш ҳамда зарур ахборотни уларга қандай етказиш ҳақида кўп гапирилди. Ҳокимият ўз-ўзидан ўзгариб қолишини кутиб ўтирмай, вақтни қўлдан бой бермаслик масалалари муҳокама қилинди.

Қурултой “Ўзбекистон эркин бўлади”, “Ўзбек эркин ва бой бўлади” ва “Бирдамлик! Солидарность!” шиорларини жўровозда чақириш билан якунланди.

Қурултой, “Бирдамлик” ҳаракати, Баҳодир Чориев нега тинч норозилик акцияларини билан қатъий иқтисодий ислоҳотларни бирлаштиришда зиддиятларни нега кўра олмаётгани ҳақида “Фарғона” агентлигининг келгуси материалларида ўқинг.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

http://uzbek.fergananews.com/news.php?id=9924&mode=snews

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оқибатли дўст айрилмас

Улуғбек Тоғаев Инсоннинг савоб ва гуноҳ амаллари сарҳисоб қилинадиган кун, мабодо унинг савоб ишлари Жаннатга киритилмоғи учун етмай қолса, Тангри унга яна бир имкониятни ...

Ўзбекистон хдп очиқ мулоқотга чорламоқда

2017 йил 6 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент  вилоят кенгаши масъул ходимлари ва халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи ...

Мирза-анвар ҳамидов: баҳодир хон туркистон бошқа мухолифат ташкилотларига нисбатан фаол ва доимий изланишда

Ўзбек мухолифатининг таниқли вакили, олим Мирза Анвар Ҳамидов 1959 йили Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида юрист Абдулла ота хонадонида дунёга келган. Оилада 10 нафар фарзанддан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400