Мирзо Улуғбекнинг хотирасининг қуввати

Мирзо Улуғбекнинг фаросати ва хотирасининг қуввати шу даражада эдики, ҳар ерда бирон жониворга ўқ узиб, ов қилса, шу тарихни эслаб қолар, воқеа куни ва қаерда бўлганлигини, жониворлардан қайсилари ов қилинганлигини дафтарга битиб қўярди.

Тасодифан ўша дафтар йўқолиб қолди ва қанча қидирсалар ҳам уни тополмадилар.

Дафтарни сақлаб юрган хизматчилар саросимага тушдилар.

Подшоҳ деди:

– Ташвиш тортманглар! Мен ўша дафтарга ёзилган гапларни бошдан-оёқ ёд биламан.

Сўнг Улуғбек котибни чақиртириб айтиб турди, улар ёзиб олдилар. Янги дафтар тўлган ҳам эдики, илгари йўқолган дафтар топилиб қолди. ҳар иккала дафтарни солиштириб, тўрт-беш ихтилофдан бўлак фарқ топмадилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда мактаб биноларини таъмирлаш учун 95,5 миллиард сўм сарфланди

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида жами 1220 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд. Зарафшон газетасининг ёзишича, жорий йилда Инвестиция дастурига асосан 49 та мактабларда ...

Шерзод кудбиев:автобусга солиб, супуришга олиб кетиш – бу ҳашар эмас, балки мажбурий меҳнатдир

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳашар ва мажбурий меҳнат ҳақида ўз фикрини айтиб берди. “Ҳашар халқимизнинг қадимий ...

Исломхўжа

Ўз вақтида етарлича шов-шувга сабаб бўлган Исломхўжа тарихий фильмини кеча ваниҳоят томоша қилишга муваффақ бўлдим. Оддий бир томошабин сифатида ушбу фильм ҳақидаги ...