БМТ: Украинада 1400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Россия босқинидан буён ўтган 40 кун ичида Украинада камида 1417 нафар тинч аҳоли, жумладан 121 бола ҳалок бўлгани тасдиқланди. Жароҳатланганлар сони бундан ҳам кўп. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси хабар бермоқда. Шунингдек, Украина Бош прокуратураси 160 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

“Настоящее Время” нашрининг ёзишича, БМТ кучли артиллерия ва ракета отишмалари, ҳаво ҳужумлари ва портлашлар оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлаётганини таъкидлайди.

Ушбу статистик маълумотларга Россия аскарлари чекинганидан кейин топилган жасадлар киритилганми ёки йўқми, ҳисоботда айтилмаган.

Украина Бош прокурори Ирина Венедиктованинг айтишича, Киев вилоятида Россия армиясидан озод қилинган ҳудудларда 410 нафар тинч аҳолининг жасади топилди.

Журналистлар ва Украина расмийларининг айтишича, ўнлаб тинч аҳоли Буча кўчаларида, баъзилари бирга ёки қисман кўмилган. Бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан чоп этилган суратларда қўли боғланган баъзи одамлар тасвирланганини кўриш мумкин.

Украина президенти Владимир Зеленский Россияни геноцидда айблади. Ғарб давлатлари бу каби ҳарбий жиноятларни тергов қилиш ва судга тортишга чақирмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги бу айбловларни рад этиб, Киев томонидан ошкор этилган сурат ва видеоларни “навбатдаги провокация” деб атади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ўзгартирилди

Фуқароларга ногиронлик нафақаси тайинланишида улардан нафақа тайинлаш учун меҳнат дафтарчаси нусхасини сўраш бекор қилинди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизматидан ...

Зафар рўзиев президент топшириғини биринчи бўлиб бажармоқчи

Қашқадарё — Ишида жиддий камчиликка йўл қўйгани учун кейинчалик узр сўраган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев янги ўқув йилида мактабларга боради, деб ёзади Zed News. ...

Бизнинг диндорлар

Аслида диндор сўзини қўллашим жуда ғалати. Одатда диндор деб бутун ҳаётини диний фаолиятга бағишлаган одамларни тушунаман. Масжид, черков, синагог ходими, мулла, имом, роҳиб ...