Туркманистон Россияга мева-сабзавот экспортини оширади

Туркманистон Украинага бостириб киргани учун санкцияга учраган Россияга мева-сабзавот экспортини оширади. Бу ҳақда Туркманистон маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, Озодликнинг туркман хизмати хабар берди. Масалан, Қорақум туманида иссиқхоналарда етиштириладиган сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш ташвиқоти олиб борилмоқда. 1-апрель кунги йиғилишда расмийлар Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш имконияти борлигини айтди.

Мутасаддилар юқори сифатли маҳсулотлар экспорт қилиниб, сифатсизлари эса мамлакатда қолаётганини айтишмоқда.

23-март куни Озодлик радиосининг Мари вилоятидаги мухбирининг хабар қилишича, расмийлар фермерларга Россияга сабзавот, шакар, гўшт ва бошқа маҳсулотлар экспортини кўпайтиришни режалаштираётганликларини маълум қилишган.

Иқтисодий санкциялардан сўнг Россияда бир неча турдаги озиқ-овқат етишмай қолмоқда. Шу сабабли, фитосанитария нормалари бўйича бир қатор чекловлар олинмоқда.

5-март куни «Россельхознадзор» Туркманистондан помидор жўнатилишига қўйилган тақиқни бекор қилди.

Айни пайтда Туркманистон ички бозорида озиқ-овқат танқислиги кузатилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владимир путинга суиқасд уюштирилган

Американинг Newsweek журнали АҚШнинг уч юқори мартабали мулозимига таяниб, март ойида Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди. Вашингтон бу ...

8 март – бу кун  онажонлар байрами!

Ҳеч эсимдан чиқмайдиган ҳаяжон, ҳеч қачон эсимдан чиқмайдиган қувонч!!! Онажонимни қанчалик яхши кўришимни, Унинг учун  нималарга қодир эканлигимни исботлашга илк  интилган  ...

Аёлларга маҳрамсиз ҳаж қилишга саудия арабистони рухсат бериши мумкин

Arab News хабарига кўра, келажакда аёллар ҳаж сафарига эркак маҳрамсиз боришлари мумкин бўлади.  Айни пайтда аёллар Саудия Арабистонига ибодат учун маҳрам (эркак васий)билан ...