Литва ва Латвия Россиянинг элчиларини чиқариб юборади

Литва ҳукумати Россиянинг элчисини чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда душанба куни Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис маълум қилди.

Қарорга кўра, Россиянинг Клайпедадаги консуллиги ҳам ёпилади. Литванинг Москвадаги элчиси ҳам ватанига қайтади. Ушбу қадам Москванинг Украинага ҳужум қилгани туфайлидир.

Россиянинг қандай жавоб қайтариши эълон қилинмади. Айни вақтда дипломатик муносабатларни узиш ҳақида гап ҳам бўлмаган. Элчи йўқлигида дипломатик миссияни одатда мамлакатнинг вақтинчалик вакили бошқаради.

Ландсбергиснинг айтишича, Украинадаги элчиси тез орада Киевга қайтади. Россия қўшинлари Киев вилоятидан чиқиб кета бошлагани хабар қилинган.

Литва уруш бошланганидан бери Россияни қаттиқ танқид қилиб, санкцияларни кучайтиришга чақириб келади. Вильнюс Москва билан дипломатик алоқаларни узган биринчи Европа Иттифоқи аъзоси бўлади.

Кўп ўтмай Латвия Москвадаги элчисини чақириб олиб, Россия элчисини чиқариб юборишини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид: “дилмурод саййид тирик! ўлгани йўқ!”

Ассалому алайкум! Тиканли симлару метин деворлар билан ихоталанган Ҳаёт тарзи ортда қолганига 3 кеча кундуз бўлмоқда! (more…)

Суд ҳукми: “шаршара” колбасасига эшак гўшти қўшилгани “экспертиза йўли билан тасдиқланмади”

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди “Шаршара” колбаса цехига эшак гўшти олиб келиниб¸ маҳсулотларга қўшилгани бўйича очилган шов-шувли иш бўйича 2018 йил 21 ...

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 минг сўмга яқин экани маълум қилинди

14 декабрь куни ХПКда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритилди. Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу ...