Туркий халқларнинг Олтин Ўрда давлатининг тарихи

Олтин Ўрда (1243-1503) — ўрта асрларда Дашти Қипчоқда Чингизхон империясининг таркибида ташкил топган туркий давлатдир. Иқтисодий ва ҳарбий қудрати ва маданиятнинг гуллаб-яшнаши даврида (ХІІІ-ХІV асрлар) мамлакат ерларининг майдони 10 миллион км2 дан ошди. (Бу дегани бугунги кундаги «Хитой» ёки «Канада» каби мамлакатларнинг ҳудудидан катта мамлакат. ) Ғарбда Днестрга, шарқда Иртишга, жанубда Шимолий Кавказга етиб борди. Рус князликлари ҳам Олтин Ўрдага қарам бўлиб қолдилар. Батухон даврида пойтахти Волга бўйидаги Сарой шаҳри бўлиб, кейинчалик у Берке саройига (Сарой ал-Жадид) кўчирилган. Асосий ҳарбий куч қипчоқлар бўлган эди. Беркехон давридан бошлаб Олтин Ўрда хонлари ўзларини мустақил деб ҳисоблаганлар.

Беркехон даврида (1257—66) Чингизхон авлодлари ва уларга ҳамроҳ бўлган қўшинлар аста-секин маҳаллий туркий халқларнинг одатларига бўйсуниб, ислом динини қабул қила бошладилар. 1312-йилда Ўзбек хони Олтин Ўрдада «Ислом»ни давлат дини деб эълон қилди. Волгабўйи ва Ўрта Осиёда мусулмон анъаналари таъсирида дашт маданияти исломлаштирилди. Олтин Ўрда Онадўли, Сурия, Миср ва бошқа шарқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини ўрнатиб, элчихоналар алмашгани сабабли, Буюк Ипак йўлининг муҳим тармоғига айланди.

ХІV-асрнинг 2-ярмидан Олтин Ўрдада марказлаштиришга қарши кучлар заифлаша бошлади. Ўрданинг ғарбий қисмидаги Волга бўйида, Астраханда, Қримда, Саройшиқда маҳаллий ҳукмдорлар кучайди. Олтин Ўрда заминидаги сиёсий ўзгаришлар Оқ Ўрда ва Шайбоний улусларининг мустақил ривожланишига имкон берди. Эрзен ва Муборакхўжа хонларига тегишли бўлган Оқ Ўрда 14-асрнинг иккинчи чорагида Олтин Ўрдадан ажралиб чиқа бошлади. Амир Темирнинг босқинчилик ҳарбий юришлари ҳам Олтин Ўрданинг қулашига олиб келди. 1502-йилда сўнгги ҳукмдор Шайх Аҳмадхон вафотидан кейин Олтин Ўрда давлати тугатилди. Олтин Ўрда ҳудудида Қрим (1428-1792), Қозон (1437-1556), Қосим (1445-1681), Астрахан (1466-1557), Сибирь (1563-1656), Бошқирд (1656-1738) хонликлари каби давлат тузилмалари пайдо бўлди. Қозоқ хонликлари ҳам шу даврда (тахминан 1466 йил) ташкил топган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аскар акаев: “назарбоев доно раҳбар сифатида ёдда қолади”

Қирғизистоннинг қочқин президенти Қозоғистоннинг собиқ давлат раҳбари  Нурсултон Назарбоевнинг ўз ваколатини тўхтатиб, ўз эрки билан президентликни топширгани ҳақида ...

 қани ўша оппозиция? 

Бугун Ўзбекистонни бошқараетган ҳукумат ,Ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жуда катта бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқда. Бобомиз Амир Темур " Бизнинг ...

«milliy» телеканалида диний-тарихий мавзудаги иккита телесериал намойиш этилмайдиган бўлди

Муборак Рамазон ойида «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» телесериалларининг  такрорий намойишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари ...