“Буча ёлғонини фош қиламиз”

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Украина пойтахти Киев яқинидаги Буча шаҳарчаси ҳақидаги маълумотларнинг ёлғон эканлигини аниқлашларини айтди.

Сергей Лавров Москвада Араб Лигасининг Украинадан масъул бўлган алоқа гуруҳи билан учрашди.

Учрашувдан кейин уюштирилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Лавров, Россия билан Яқин Шарқ ва Шимолий Африка ўртасидаги муносабатларга тўхталди. Бу санкциялар жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба”, – дейди у.

Украинанинг Буча шаҳрида туширилган кадрларни баҳолаган Лавров, “Украинада ёлғон хабарлар ва пропаганданинг кўплаб мисоллари бор” деди.

Ўтган ойда Украинанинг Мариупол шаҳридаги туғруқхонада ҳам худди шундай воқеа содир бўлганини айтган Лавров: «Биз бундай ёлғон хабарларни фош қиламиз, чунки биз Мариупол туғруқхонасидаги вазиятни фожиа сифатида кўрсатишга уринишларини аниқладик» деди.

У бу масалани Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишни таклиф қилганини, лекин бу таклиф блокланганини айтиб, масалага ойдинлик киритишини маълум қилди.

Россия ва Украина ўртасидаги видеоконференция орқали музокаралар жадаллашиб бораётганига эътибор қаратган Лавров “Ҳар доим имконият бор ва биз бу имкониятни амалга оширишни мақсад қилганмиз” деган жумлани қўллади.

1-апрель куни Буча шаҳрини рус қўшинларидан озод этаётган Украина қўшинлари жасадларга тўла шаҳарга дуч келди.

Киев яқинидаги озод қилинган аҳоли пунктларида 410 нафар тинч аҳолининг жасади топилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган қизлар сўроқ қилинмоқда

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида таълим олувчи қизларнинг жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган беш нафари ҳуқуқни ...

Чақалоқни қурбонлик учун сўйган оила қамоққа олинди

Покистоннинг Панжоб вилоят полицияси қиз чақалоқни қурбонлик учун сўйганликда гумонланаётган 6 кишини, жумладан, чақалоқнинг отасини қўлга олди. Бу ҳақда "Соф.уз" ҳорижий ...

5 ёшли қизалоғини печкада ёқиб юборган ота-она ҳибсга олинди

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди. Бу ҳақда Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига таяниб ...