Беларусь “дўст бўлмаган давлатлар” рўйхатини тасдиқлади

Беларусь 39 давлатни “нодўстона” давлатлар рўйхатига киритган. Бу ҳақдаги фармонни бош вазир Роман Головченко имзолади. Рўйхат parvo.by миллий интернет порталида эълон қилинди.
Белоруснинг юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан «нодўстона ҳаракатлар қилган» мамлакатларга қуйидагилар киради:
АҚШ, Буюк Британия, Канада, Норвегия, Исландия, Швейцария, Албания, Черногория, Шимолий Македония, Лихтенштейн, Австралия ва Европа Иттифоқига аъзо бўлган 27 давлат.
7-апрель куни Беларусь президенти Александр Лукашенко “дўстона бўлмаган мамлакатлар”дан ташриф буюрувчилар учун тўловларни тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, резидентлар фойдасига тақдим этилган ҳужжатлар ижроси тўхтатилиб, банклар ушбу резидентлар томонидан тақдим этилган тўлов талабларини тўловчининг акцептисиз қабул қилишдан бош тортишлари шарт.
“Дўстона бўлмаган давлатлар”га нисбатан қўлланилган яна бир чора Беларусга қарши санкциялар жорий этган давлатлар олдидаги давлат қарзини тўлашдир. Эндиликда Молия вазирлиги, агар дўстона бўлмаган давлатлар чекловлар қўйса, миллий валютада, Беларусь рублида тўловларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияликлар сайлов арафасида бирданига маошлар кўтарилганини айтишмоқда

Йил бошидан бери бюджет соҳаси ходимлари – шифокорлар, олий таълим даргоҳи ўқитувчилари ва илмий ходимларнинг маошлари бир неча баробар ошди. Бу ҳақда РБК хабар тарқатди. ...

Яманда январь ойида 234 киши ўлдирилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, январь ойида Яманда 234 киши ўлдирилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ...

Мўғулистон тарихида илк марта кўпроқ аёл элчилар тайинланди

Мўғулистон Буюк Хуралининг (парламентининг) сўнгги кузги сессиясида учта давлатга элчилар тайинланиб, уларнинг иккитасида эса аёллар танланди. Натижада Мўғулистон тарихида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400