Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи миграция агентлиги улардан 20 нафари депортация қилинишини маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1-апрель куни компаниянинг икки ходими ўртасида жанжал келиб чиққан, бунда бошқалар ҳам иштирок этиб қолган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Москвадаги “Сердце Столицы” деб номланган кўп қаватли уй майдонида муҳожирлар ўртасида муштлашув юз бергани, полиция 125 кишини ҳибсга олгани ҳақида хабар берилган.
Россияда муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашувлар аввал ҳам кўп кузатилган. Март ойи бошида Россиянинг Узоқ Шарқидаги Благовешенск шаҳрида меҳнат муҳожирлари муштлашаётгани акс этган видео пайдо бўлган эди. Можаро иштирокчилари Тожикистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар экани аниқланган.
2021-йилнинг июль ойида Москвадаги “Кузьминки” метро бекати яқинида Қирғизистон фуқаролари Тожикистон фуқаролари билан тўқнашган. Тўқнашувларда 200 га яқин одам иштирок этгани, кейинроқ 100 га яқини ушлангани, 40 га яқини ҳибсга олингани хабар қилинган.
Россиядаги муҳожирларни текшириш ва депортация қилиш Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасидаги муштлашув ортидан авж олди. Қўшни Қирғизистоннинг парламентида қирғизистонликларга ёрдам кўрсатиш масаласи кўтарилган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чустда одамлар оммавий заҳарланиши кузатилди

Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри маълум қилди. Фото:Халқ сўзи Маълумотларга ...

Ўзбекистонда маҳбуслар 2 миллион  сўмгача ойлик олади

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақда ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400