Коммунистларнинг Камбоджадаги геноциди вайрон бўлган масжидлар

1975-йилнинг апрель ойида қизил кхмерлар қуролли қўзғалон натижасида Камбоджа пойтахтини босиб олиб, янги давлат – Демократик Кампучияни қурди. 1976 йилнинг апрель ойида Хиеу Самфан расман президент деб эълон қилинди. Ва Пол Пот бош вазир бўлди. Қизил кхмерлар сиёсий диктатурани ўрнатдилар. Улар Камбоджада “100% коммунистик жамият” яратиш учун “инқилобий эксперимент” бошланганини эълон қилдилар. Камбоджа мисолида Пол Пот ғоялари асосида “казарма коммунизми” ва “аграр социализм”нинг алоҳида шакли яратилди.
Пол Потнинг ғоясига кўра, “ёрқин келажак” қуриш учун мамлакатга “бир миллион ҳалол инсонлар” керак эди. Қолган олти миллион киши қайта тарбиялашга «қобилиятсиз» бўлгани туфайли, жисмонан йўқ қилинди, .
Собиқ ҳукумат ёки хорижий ҳукуматлар билан алоқадорликда гумон қилинганларнинг деярли барчаси, синфий негизда йўқ қилинган мутахассислар ва зиёлилар ҳибсга олинди ва кейинчалик ўлимга ҳукм қилинди. Этник жиҳатдан вьетнамликлар, чамлар ва диний жиҳатдан – насронийлар, мусулмонлар ва будда роҳиблари йўқ қилинди. Геноцид қурбонлари Камбоджа зиёлиларининг аксарияти, шунингдек, миллий озчилик ва дин вакиллари эди. Одамлар ҳатто кўзойнак таққани ва чет тилларини билгани учун ҳибсга олинган.
Халқнинг умумий сонига нисбатан ўлдирилган одамлар сони бўйича қизил кхмерлар режими инсоният тарихидаги энг шафқатсиз режимлардан бири бўлиб ҳисобланади. 1975-1979 йилларда 1,7 миллиондан 3 миллионгача одам ҳалок бўлди, бу мамлакат аҳолисининг учдан биридан кўпроғини ташкил қилади.
Бен Кирнан таъбири билан айтганда, “энг шафқатсиз қирғин кампанияси Камбоджадаги мусулмон озчилик бўлган этник чамларга қарши қаратилган эди”. Ислом янги коммунистик тузумга мансуб бўлмаган “бегона” дин ва “бегона” маданият сифатида қаралди. Дастлаб, қизил кхмерлар аҳолини жойлаштириш орқали чамларни “мажбурий ассимиляция қилишга” ҳаракат қилдилар. Кейин Пол Пот Чамга қарши қўрқитиш ҳаракатларини қўллай бошлади, бу қишлоқ оқсоқолларини ўлдиришни ўз ичига олган, аммо охир-оқибат у Чам халқини кенг кўламли қирғин қилишни буюрди.
Америкалик профессор Самуэл Тоттен ва австралиялик профессор Пол Р. Бартропнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар 1979-йилда қизил кхмерлар ағдарилмаганида, бу ҳаракатлар Чам аҳолисини бутунлай йўқ қилган бўлар эди.
Нима учун чамларни ўлдиришди?
Биринчидан, Чам халқининг Муфтийлари, имомлари ва бошқа қудратли экспертларни ўз ичига олган чам мусулмон раҳбарларини ўлдириш орқали жамоа тузилмасини парчалаш эди.
Иккинчидан, Чамни кхмерлардан ажратиб турувчи амалиётларни чеклаш орқали исломий ва этник ўзига хосликни йўқ қилиш.
Тўртинчидан, Чамларни далаларда мажбурий меҳнат қилиш ёки ККПга қарши фитналар ёки исёнлар уюштирганликда айблаб ҳибсга олиш орқали қувиб чиқариш. .
Чам манбаларига кўра, “Қизил кхмерлар” даврида 132 та масжид вайрон қилинган, яна кўп масжидлар таҳқирланган, мусулмонларга ибодат қилиш тақиқланган. Мусулмонлар чўчқа гўштини ейишга мажбур қилиндилар ва рад этганлари ўлдирилди. Бутун Чам қишлоқлари вайрон қилинган. Чамларга ўз тилларида гапиришга рухсат берилмади. Чам болалари ота-оналаридан тортиб олиниб, Кхмер сифатида тарбияланганлар.1979-йилда қизил кхмерлар ҳукумати томонидан чиқарилган буйруқларда шундай дейилган эди: “Кхмерларга тегишли бўлган Камбоджа ерида энди чам халқи мавжуд эмас. Шунга кўра, миллати, тили, Чамнинг урф-одатлари ва диний эътиқодлари зудлик билан бекор қилиниши керак. Бу буйруққа бўйсунмаганлар Ангкарга қарши қилган ҳаракатларининг барча оқибатларини ўз зиммаларига оладилар.
Қизил кхмерлар тугагач, барча динлар тикланди. Викерининг ҳисоб-китобларига кўра, 1980-йилларнинг ўрталарида Камбоджада 185 мингга яқин чам бўлган ва масжидлар сони 1975-йилгача бўлган даражада бўлган. 1988 йил бошида Пномпень ҳудудида олтита масжид ва вилоятларда кўпгина масжид бор эди, аммо мусулмон диний ҳодимлари озчиликни ташкил қилар эди; Камбоджадаги олдинги 113 та энг кўзга кўринган Чам уламоларидан атиги 20 таси қизил кхмерлар даврида омон қолган эди.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Срожиддин эшматов сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг бошлиғи бўлди 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Эшматов Срожиддин Тоғаймуродович Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, Бу ҳақда ...

Америка: “масхарабоз” ва “маймун”  банкни тунашди

    Масхарабоз ва маймун либосидаги жиноятчилар Америкадаги банклардан бирини тунашди, дея хабар бермоқда Metro. Ҳодиса Ғарбий Виржиниядаги Capon Valley бўлимида содир ...

Украинадаги портлашдан ишчилар ҳалок бўлди

Украина шарқидаги Авдиевка шаҳридаги заводга ҳужум уюштирилиб, оқибатда камида 10 нафар ишчи ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, заводда иш вақти тугаганидан сўнг автобус бекати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400