Россиялик сиёсатчи ва депутат Владимир Жириновский вафот этди

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) асосчиси, Давлат думаси депутати Владимир Жириновский 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.
Аввалроқ сиёсатчига коронавирус ташхиси қўйилган ва февраль ойи бошидан бери касалхонада ётган эди.
“РИА Новости” ва “ТАСС” спикерга таяниб, марҳум узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг вафот этганини маълум қилди. ЛДПР ҳам етакчининг ўлимини тасдиқлади.
Қозоғистонда туғилган Жириновский ўзининг миллатчилиги билан танилган эди. Декабрь ойи охирида давлат телевидениеси дастурида депутат Россия армияси Янги йил арафасида Украинани бомбардимон қилиши мумкинлигини айтганди.
1990-йиллардаги иккинчи Чечен уруши бошида у Чеченистонга қарши ядро қуролидан фойдаланишга чақирган. Сиёсатчи Қўшма Штатлардан Аляскани тортиб олиш, собиқ Совет Иттифоқи устидан назоратни тиклаш ва Қозоғистонни Россияга қўшиб олишга чақирар эди.
Унинг қачон ва қаерга дафн этилиши ҳозирча номаълум бўлмоқда.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда доллар курси , 8460 сўм 92 тийин бўлди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 21 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва ...

Зиёлилар маддоҳликни касб қилса…

Сурат nurullohuz.com сайтидан олинди "Битта муштга айланмай, биз дастмиз ёлғиз-ёлғиз, Тӯзим косаси янглиғ тӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз. Турку Турон тиклангай, ӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз, ...

Ҳамма ўз ишини қилса…

Минг йиллардан буён таъкидлаб келинаётган бир ҳақиқат бор: давлат, жамият равнақ топиши учун ҳар ким ўз вазифани бажармоғи керак. Агар деҳқоннинг ишини ўқитувчи, фаррошнинг ...