Покистон Бош вазири Имрон Хон ҳокимиятдан четлатилди

Покистон парламенти ишончсизлик вотуми асосида Бош вазир Имрон Хонни истеъфога чиқарди.

Бир неча ҳафта давом этган сиёсий нотинчликлардан сўнг мухолифат партиялари Имрон Хонга ишончсизлик билдирди. Овоз бериш ярим тунда бўлиб ўтди, мухолифат палатадаги 342 овоздан 174 тасини овозини олди.

 Имрон Хон аввалроқ парламентни тарқатиб юбориш ва навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш орқали овоз беришнинг олдини олишга уринган эди. Бироқ Олий суд ишончсизлик ҳақидаги қарорни қондирди.

10-апрель куни эрталаб мухолифат тарафдорлари автомобиль ойналаридан давлат ва партия байроқларини кўтариб кўчага чиқди. Парламент янги бош вазирни сайлаш учун 11-апрель куни йиғилиши кутилмоқда.

 Номзодлик ҳужжатлари 10-апрель куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 га қадар топширилиши керак.

 Журналистларга кўра, Покистон мусулмонлар лигаси партиясининг етакчиси Шаҳбоз Шариф бош вазир этиб сайланиши мумкин.

 28-март куни парламентдаги мухолифат вакиллари бош вазир мамлакат иқтисодиётини самарали бошқара олмаганини таъкидлаб, унга ишончсизлик вотумини таклиф қилишган. 3-апрель куни Имрон Хон Покистон президенти Ориф Алвинини парламентни тарқатиб юбориш ва навбатдан ташқари сайловлар ўтказишга чақирди. Алви кейинчалик парламентни тарқатиб юборди. Мухолифат қарор устидан судга мурожаат қилган.

 Покистоннинг крикет бўйича жамоасининг собиқ сардори 69 ёшли Хон 2018 йилда ҳокимият тепасига келган. У ўзига ишончсизлик ҳаракатини халқаро фитнанинг бир қисми сифатида баҳоламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ёзувчини ҳимоя қилганим учун диний қўмита туҳмат қиляпти”

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ўзбекзабон Facebook да анча фаол бўлган блоггер Раҳимжон Турдиев устидан ИИВга арз қилган. Диний қўмита блоггер уларни ...

Акрам халилов республика суд экспертизаси маркази директори бўлди

Адлия вазирининг 2019 йил 6 мартдаги буйруғи билан Маматов Худоёр Тешаевичнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Халилов Акрам Утамуродович Ҳ.Сулаймонова номидаги ...

Қирғизистонда оқ қалпоқ куни нишонланмоқда

Қирғизистонда 5-март куни Оқ қалпоқ куни нишонланади. Ушбу сана билан Президент Садир Жапаров халқини табриклаб, “Замонлар синовидан ўтган маданиятимиз дунёга танилишидан ...