Россия Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум қилади

Россия кучлари Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум қилада. Бу ҳақда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Telegram-каналида эълон қилинган видео мурожаатида айтиб ўтди.

Унга кўра, қуролли кучлар шаҳар, қишлоқ ва аҳоли пунктларини “миллатчилар” ва “Бандеровецлар”дан тозалаш учун ҳужумга ўтади.

“Вазифалар аниқ, биз иш бошлаймиз. Ҳужум нафақат Мариуполга, балки бошқа барча шаҳарлар, қишлоқлар ва аҳоли пунктларига бўлади. Лекин биринчи навбатда биз Луганск ва Донецкни озод қиламиз, бош қўмондон (Президент Владимир Путин) мана шундай кўрсатма берди”, — деди Қодиров.

Қодиров, шунингдек, “Армия Киевни тарк этса, Россия Украинага ютқазмоқда” деган фикрга ҳам изоҳ берди.

“Агар Киев бош қўмондонимиз талабларини бажармаса, уруш тугамайди. Биз уларни вайрон қилдик. Ҳатто омон қолганлар ҳам маънавий ҳалок бўлди”, – дейди Қодиров.

Аввалроқ Қодиров Мариуполдаги асосий вазифалар якунига етаётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, йўқ қилиниши керак бўлган душманнинг кичик бир қисмигина қолган. Тинч аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рус миллатчилари москва марказида қирғиз қурувчини ўлдириб қўйди

Москва марказида уч нафар миллатчи ўсмир муҳожирни ўлдиришга гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри «MK.ru» хабарига таяниб ёзмоқда. Жиноят июль ойининг охирида ...

Россия украинанинг барча шаҳарларига ҳужум қилади

Россия кучлари Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум қилада. Бу ҳақда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Telegram-каналида эълон қилинган видео мурожаатида айтиб ўтди. Унга ...

Жириновский оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский касалхонага ётқизилди, дея хабар беради ТАСС агентлиги. Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Москва ...