Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича музокаралар давом этмоқда

Қирғизистон Парламенти қўмитасининг 12-апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Таабалди Тиллаев депутатнинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича саволига жавоб берди. Ҳозирда уч томонлама музокаралар давом этаётганини, аниқлик киритилиши керак бўлган масалалар борлигини айтди.

“Ким қуради, қайси томондан қуради ва нархи борасида жуда кўп музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари йўлнинг кенглиги билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Қўшни давлатлар билан келишиб олишимиз керак”, — деди Тиллаев.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йиллар бошида бошланган, бироқ амалга ошмаган. Февраль ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Пекинда Хитой раҳбари Си Цзинпин билан учрашиб, темир йўлнинг қурилиши ҳақида сўз бўлган эди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг тўртта йўналиши бўйича вариантлар мавжуд. Қирғизистон темир йўлни От-Боши туманидаги Тўруғарт довони орқали ўтказиб, Фарғона тоғлари ажратиб турган Қирғизистонни бир-биридан боғлашни истайди. Хитой ва Ўзбекистон Иркештом довони орқали қисқароқ темир йўл ўтказишни истайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда норасмий ишлаётган 50 минг киши аниқланди

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан 49 610 нафар меҳнат шартномаси тузмай ишлаётган фуқаролар аниқланди, деб ёзади телеграмдаги ...

“водопроводнинг лойқа сувини ичиш хавфли”

  "Мана сизларга Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги водопроводдан келадиган сувнинг аҳволи. Бу ахир ичимлик суви-ку! Ҳеч кимнинг иши йўқ. Халқ қандай ...

Қозоғистонда электр энергия тарифлари 2025 йилгача ошмасмиш

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда электр, газ, сув, бензин учун тарифларни пасайтириш ҳақида кўрсатма берганди. Ҳукумат ушбу топшириқ 2019 йил 1 январдан бажарилишини ...