Россия Мариуполда кимёвий қурол қўллаган бўлиши мумкин деган маълумот текширилмоқда

Россия Мариуполда кимёвий қурол қўллаган бўлиши мумкин дейилган маълумот текширилаётганини расмий Киев маълум қилди.

Москва барча айбловларни рад этди.

 Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярнинг айтишича, Мариуполдаги дрон ҳужумидан сўнг одамларнинг нафас ола олмай, неврологик шикастлангани ҳақидаги хабарлар текширилмоқда.

“Бу фосфорли қурол бўлиши мумкин деган версия бор”, деди Маляр 12 апрель куни.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия кимёвий қурол қўллаши мумкинлигидан хавотирлар борлигини айтган эди.

«Интерфакс» агентлиги 12-апрель куни минтақадаги россияпараст кучлар ҳам кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги хабарларни рад этганини ёзди.

 Британия Мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи 12-апрель куни Sky News телеканалига берган интервьюсида маълумотни Лондон ҳам текшираётганини айтди.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Украинада кимёвий қурол қўлланилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар Вашингтонда борлигини, аммо буни тасдиқлай олмаслигини маълум қилди.

Россия армияси Мариуполга бир неча ҳафтадан бери ҳужум қилиб, қамал қилмоқда. Шаҳардаги ўн минглаб тинч аҳоли гуманитар инқирозга юз тутмоқда.

Азов денгизидаги стратегик аҳамиятга эга порт шаҳарнинг қўлга олиниши Украина шарқидаги россияпараст бўлгинчилар назоратидаги ҳудудлар ва Қрим ўртасида тўғридан-тўғри боғланишни таъминлайди.

Россия 2014-йилда Украинанинг Қрим ярим оролини аннекция қилиб олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эмомали раҳмон: тожикистон ҳеч қачон минтақа давлатларига муаммолар туғдирмаган

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 10 январ куни Душанбега ташриф буюриб, Тожикистон Президенти ва Ҳукумат раҳбарлари билан ўтказган учрашуви пайтида Эмомали ...

Тошкентда ўсмир йигит ўзидан ёши улуғ кишини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлаб юборди

Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаронинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бош прокуратура хабарига кўра, 11 апрель куни Тошкент ...

Ўзбекистон бош прокуратурасида янги бошқарма ташкил этилди

Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ...