Тожик чегарачилари Қирғизистондаги Дўстлик қишлоғини миномётлар билан ўққа тута бошлади

Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, 12-апрель куни қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида қайта отишмалар бўлаётгани айтилмоқда.

 

 Маҳкаманинг маълумотларига кўра, 12-апрель куни соат тахминан 21:17 да қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасидаги музокаралар чоғида воқеа жойига қўшимча куч сифатида етиб келган тожик чегарачилари қирғиз томонига қарата ўт очган.

 Яна отишма юз бериб, у 30 дақиқа давом этгани айтилмоқда.

Қирғизистон чегарачилари яраланган.

 “Бундан ташқари, Тожикистон томони Қирғизистоннинг Дўстлик қишлоғи миномётлар билан ўққа тутила бошлади”, — дейилади хабарда.

  Чегара хизмати Тожикистон томонини чегарада вазият кескинлашувига йўл қўймасликка ва маҳаллий аҳолига қарата ўқ узишни тўхтатишга чақирган.

 Аввал, 12-апрель куни Лайлак туманидаги Мақсат қишлоғи яқинида қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида содир бўлган отишмада бир тожик чегарачиси яраланган.

 “Лайлак туманининг Селхона ҳудудида Тожикистон давлат чегарачилари Қирғизистон ҳудудига 20 метр ичкарига кириб келган”, — дейилади хабарда.

 “Улар чегарани кесиб ўтмаслик ҳақидаги огоҳлантиришга қулоқ солишмади. Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узди. Бунга жавобан тожик чегарачилари қирғиз аскарларига қарата ўт очгана.

 Тожикистон томони воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Икки томонлама музокаралардан сўнг отишма тўхтатилган эди. Вазиятни барқарор сақлаш ва вазиятни кескинлаштирмаслик юзасидан музокаралар олиб борилаётган эди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухтор аблязов қозоғистондаги намойишчилар етакчиси эканини маълум қилди

Собиқ банкир Мухтор Аблязов «Reuters'»  агентлигига Қозоғистондаги намойишчилар етакчиси эканини айтди. Бундан ташқари, у ҳар куни Олмаота билан боғланиб турганини айтди. ...

Ўзбекистон украинага болалар кийим-кечагини етказиб беришни бошлади

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси томонидан ўтказилган икки давлат ишбилармонлари учрашувидан сўнг Ideal корхонаси Украинада 45 та гипермаркетга эга бўлган «Эпицентр» савдо ...

Суд тошкентлик криминал етакчисини барча моддалар бўйича оқлади

Аббосхон Хўжаев. Uznews.uz сайти фотоси Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди криминал оламида машҳур бўлган Аббосхон Хўжаевни унга қўйилган барча айблов ...