Қирғизистон чегарасидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда

Қирғизистоннинг Лайлак тумани Қулунду қишлоқ округининг Интернационал, Мақсат қишлоғи ҳамда Янги-Ер қишлоқ ҳудуди Дўстлик, Марказ, Арка ва Жаштиқ қишлоқлари аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Президентнинг Боткен вилоятидаги девонига кўра, эвакуация қилинганлар сони номаълум.

“Лайлак туманининг Марғун ва Бешкент қишлоқ округларида қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Вазиятни барқарорлаштириш бўйича икки томонлама музокаралар олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Лайлак чегараси яқинидаги Жаштиқ қишлоғида яшовчи Сарвар Турдубоевнинг айтишича, эркаклар қишлоқда қолиб, уни назорат қилмоқда.

“Жаштиқ қишлоғида вазиятни назорат қилиш фақат эркаклар қолди. Тахминан ярим соат давомида отишма бўлди. Чоллар, аёллар ва болалар кетишди. Ҳозир ҳеч қандай ўқ овозлари эшитилмаяпти. Тожикистон билан чегарадош Дўстлик, Арка, Марказ ва Мақсат қишлоқларида аҳвол мана шундай”.

Эслатиб ўтамиз, 12-апрель куни Лайлак туманидаги Мақсат қишлоғи яқинида қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида содир бўлган отишмада бир тожик чегарачиси яраланган.

 “Лайлак туманининг Селхона ҳудудида Тожикистон давлат чегарачилари Қирғизистон ҳудудига 20 метр ичкарига кириб келган”, — дейилади хабарда.

 “Улар чегарани кесиб ўтмаслик ҳақидаги огоҳлантиришга қулоқ солишмади. Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узди. Бунга жавобан тожик чегарачилари қирғиз аскарларига қарата ўт очгана.

 Тожикистон томони воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Домодедовода икки ўзбекистонлик ис газидан заҳарланди

16 декабрь куни икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Домодедово шаҳридаги қурилиш майдонида ис газидан заҳарланишди, дея ёзмоқда "UzNews.uz". Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2018 ...

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамони (давоми)

              38    ТАХТИ ҚОРАЧИ ДОВОНИ “Қорачору Чингиз амакиваччалардир. Мамлакат олишда қўлдош  эрурлар. Қорачар нўён салтанатга сидқидилдан хизмат қилган ва аркони давлат ...

“озодлик”: журналист солижон абдураҳмонов озод этилди

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Бу ҳақда Эзгулик инсон ҳуқуқлари ...