Украинада уруш бошланганидан бери камида 20 журналист ҳалок бўлди

Россия Украинага бостириб кирганидан бери камида 20 журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Журналистлар уюшмаси хабар берди.

Уюшма мамлакатнинг Бош прокуратураси ўлганини тасдиқлаганларнинг исмларини эълон қилди. Яна бир қанча журналистлар билан боғланмаган ва уларнинг тақдири ҳақида маълумот йўқ. Йўқолганлар орасида Алексей Чернишев ҳам бор. У 13-март куни фотожурналист ва ҳужжатли филм режиссёри Макс Левин билан Россия армиясининг қувиб чиқарилиши оқибатларини ёритиш учун Гута-Межигорская қишлоғига борган эди. Ҳудудда отишмалар бошланганидан кўп ўтмай, улар билан алоқа узилган. 1-апрель куни Левиннинг жасади Киев яқинидаги ҳудуддан топилган.

Март ойининг ўрталарида пойтахт яқинида АҚШнинг Fox News телеканалининг 55 ёшли оператори, ирландиялик Пер Закржевски ва 24 ёшли маҳаллий продюсер Александра Кувшинова отиб ўлдирилган эди.

23-март куни Киевда Россиянинг The Insider нашрининг ходими Оксана Баулина рус аскарларининг ҳужумига учраганидан сўнг Киевнинг Подольск туманида суратга олаётган вақтда отиб ўлдирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400