Қозоғистон мамлакатга келган Россия фуқаролари сони ортганини билдирмоқда

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатга келган россияликлар сони ортганини маълум қилди.

Уларнинг кўпчилиги вақтинчалик яшаш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилган, деди ички ишлар вазири ўринбосари Марат Қўжаев. Унинг қўшимча қилишича, миграция жараёнлари назорат қилинмоқда.

Парламентда сўзлаган вазир ўринбосарининг айтишича, ўтган чоракда 350-400 та ариза келиб тушган бўлса, ҳозирда 1055 нафар Россия фуқароси вақтинчалик яшаш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилган.

ИИВ маълумотларига кўра, 1-январдан буён Қозоғистонга 457 минг хорижлик келган, уларнинг аксарияти Ўзбекистон ва Россия фуқаролари. Кўжаевнинг таъкидлашича, 24-февралдан 11-апрелгача 130 минг россиялик кириб келган ва 120 мингдан ортиқ киши чиқиб кетган, бу ўтган йилга қиёслаганда икки баравар кўп, шунингдек пандемия даврида чегаралар ёпиқ бўлгани белгиланди.

“Ҳозирда Қозоғистонда 130 минг россиялик бўлса, йил бошидан буён 170 нафар россиялик ва 7 нафар украиналик фуқаролик сўраб мурожаат қилган, ўтган йилдаги рақамлар ҳам деярли мана шундай бўлган эди”, — дея вазир ўринбосари аниқлик киритди.

Москва Украинага бостириб кирган 24-февралдан бери ўн минглаб россияликлар мамлакатни тарк этган. ОАВ уларнинг баъзилари келажакни ўйлаб, уларни уруш кетаётган давлат билан боғланишни истамаслигини, бошқалари эса иқтисодий инқироздан қочишни афзал кўришини ёзмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина россия аскарларини чекинаётганини маълум қилди

Россия кучлари Украинанинг мингдан ортиқ ҳарбий объектларини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Унга кўра, Украина армиясининг 250 дан ортиқ танки ва ...

Россияликларга facebook ва instagram’дан фойдаланишга рухсат берилди

Россияликларга Facebook ва Instagram’дан қонуний мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди.  Москва шаҳрининг туманлараро суди шундай ҳукм чиқарди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ...

Ленинград вилоятида 35 ёшли  ўзбек қурилишда баландликдан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади, деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400