Молдова Авлиё Георгий лентасини, Z ва V ҳарфларини уруш контекстида ишлатишни тақиқлади

Молдова парламенти “Авлиё Георгий” орденининг лентасини ҳамда Россия аскарлари Украинадаги урушда қўлланаётган Z ва Vҳарфларидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатда “ҳарбий тажовуз шароитида қўлланилган атрибут ва рамзларни” ясаш, сотиш ва омма олдида фойдаланиш, шунингдек, “бундай ҳаракатларни тарғиб қилиш ва улуғлаш” учун жарима солиш ёки жамоатчилик ишларига жалб қилишни кўриб чиққан. Бу атрибутларга қора-тўқ сариқ лента, Z ва V эмблемалари, нишонлар ва шиорлар киради.

Қонун лойиҳаси ҳукмронликдаги “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси томонидан маъқулланди. Шунингдек мухолифатдаги коммунистлар  норозилик сифатида зални тарк этишган.

Молдова аввалроқ Украина суверенитетини қўллаб-қувватлашини ва Россиянинг ҳаракатларини қоралаган эди. Айни пайтда Кишинёв Москвага нисбатан санкциялар киритмади.

“Авлиё Георгий” орденининг лентасини Россия Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг рамзи сифатида 2000-йилларнинг ўрталаридан бошлаб фойдаланиб келмоқда. Аста-секин бу Кремлни қўллаб-қувватлаш белгисига айланди. Лента 2014 йилдан бошлаб Донбассдаги сепаратистлар томонидан фаол фойдаланилмоқда. Шунингдек  Z ваV ҳарфлари Украинага бостириб кирган рус техникасига чизилди. Кремлпараст тарғиботчилар уларни “махсус операция” рамзи деб аташади.

Ҳозирда Z ва V ҳарфларидан уруш контекстида фойдаланиш Украина парламенти ва Германиянинг бир қанча ҳудудларида тақиқланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Депутат кабул дусов шавкат мирзиёевдан уйғурларни ҳимоя қилишни илтимос қилди

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов 16 июль куни Ўзбекистон Президентига Хитойдаги уйғурларни ҳимоя қилишни ...

Баа амирининг ўғли гиёҳванд моддани ҳаддан ортиқ истеъмол қилгани сабали вафот этди

Лондонда БАА амири Султон бин Муҳаммад ал-Қосимининг ўғли Холид бин Султон ал-Қосимий ўлик ҳолда топилди. Шу муносабат билан 3 кунлик мотам эълон қилинди.  Шаржа амирлиги ...

“боболаримиз қурганини таъмирлаб, оталаримиз бунёд этганларини эса бузамиз”

Пойтахтнинг замонавий қиёфаси, Tashkent City, алюкобонд ва шаҳарсозликнинг асосий тамойиллари ҳақида Александр Куранов – 40 йиллик тажрибага эга меъмор, “Шарқ”, “Илҳом” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400