Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилмоқда

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилаётгани хабар қилинмоқда.

Косметик хизматлар ва турли хил гўзаллик процедуралари тақиқланган. Ҳозирда фақат сартарошлар ишламоқда. Бу ҳақда Озодлик радиосининг туркман хизмати Ашхободдаги манбасига таяниб хабар берди.

Демак, пойтахтдаги энг йирик салонлар ёпилган. Расмийларнинг айтишича, тақиқ мамлакатнинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг консерватив қарашлари билан боғлиқ.

Туркманистон расмийлари гўзалликка оид янги талабларга ҳали изоҳ бермаган.

Туркманистонни узоқ йиллар бошқариб келган Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов 19-март куни президент сифатида қасамёд қилди.

40 ёшли Сердар Марказий Осиёдаги бу мамлакатнинг мустақиллик тарихида учинчи президенти бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йил бошидан буён ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти ...

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400