Британиянинг бош вазирига Россияга кириш тақиқланди

Буюк Британиянинг бир қатор вазирлари шу жумладан, бош вазир Борис Жонсоннинг Россияга кириши тақиқланди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда, «Ушбу қарор Британиянинг мисли кўрилмаган душманлиги, жумладан, Россиянинг юқори мартабали амалдорларига нисбатан санкциялар жорий этилишига жавоб сифатида қабул қилинди», дейилади.

 Россия ҳудудига 13 кишига кириш тақиқланди. Улар орасида адлия, мудофаа, молия, ички ишлар ва ташқи ишлар вазирлари бор. Собиқ бош вазир, ҳозирги депутат Тереза Мэй ҳам Россия ҳудудига кира олмайди.

 Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Британия Россия ҳукумати амалдорлари, сиёсатчилар, бизнесменлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларига нисбатан санкциялар киритди. Шундан сўнг Британия санкциялар рўйхатини бир неча бор узайтирди, жумладан, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Владимир Путиннинг қизларини ҳам қўшган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиянинг «газпром» компанияси польша ва болгарияга газ беришни тўхтатди

«Газпром» 27-апрелда Польша ва Болгарияга газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда ушбу мамлакатлар энергетика вазирликлари маълум қилди. Компаниянинг бундай қарорга келишига ...

Ақш украинага 1 миллиард долларлик қурол-яроғ беришини эълон қилди

15-июнь куни Қўшма Штатлар Украинага қарийб 1 миллиард долларлик қўшимча қурол-яроғ етказиб беришини эълон қилди. АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир ...

Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси чеченистонда қулликдан озод этилди

Чеченистонга ишлаш учун келган Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси маҳаллий аҳоли вакилларидан бири томонидан қулликда сақланган. У ўзбекистонликларни Пролетарский қишлоғи ...