Украинанинг энг бой одами Мариуполни қайта қуришга ваъда берди

Украинанинг энг бой тадбиркори Ринат Ахметов Мариуполни қайта тиклашга ёрдам беришини эълон қилди.

“Биз бутун Украинани қайта тиклаймиз”, деди Ахметов.

Украиналик миллиардернинг айтишича, унинг мақсади Мариуполга қайтиш. Шунингдек, у ердаги пўлат ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва жаҳон бозорида рақобатлашиш учун янги режалар ишлаб чиқишни мақсад қилган.

Мариуполда Ахметовга тегишли эканлиги айтилаётган иккита компания: Ильич номидаги металлургия заводи ва Азовстал заводи жойлашган.

Ахметов Мариуполни глобал фалокатнинг ва жасоратнинг рамзи деб ҳисоблайди.

Аввалроқ хорижда эканлиги айтилган Ахметов 23-февралда Украинага қайтганини ва ҳали ҳам ўз ватанида эканини маълум қилган.

Ахметов Forbes рейтингида украиналик миллиардерлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Унинг бойлиги 4,2 миллиард долларга баҳоланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«лукойл» ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 млрд долларлик сармоя киритади

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга 2 млрд доллар сармоя киритиб, янги блокларда разведка ишларини ўтказишни режалаштирмоқда, дея ...

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...

Uzauto 9 ойда 236 000 та автомобил сотди

UzAuto Motors 2019 йилнинг 9 ойида 236 000 та автомобил сотди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Ушбу автомобиллардан 80 000 мингтаси сўнгги 2 ойга тўғри келган. ...