Зеленский: Мустақиллигимиз учун Россия билан ўн йил бўлса ҳам кураша оламиз

Украина Россия билан 10 йил кураша оладиган даражада кучли. Бу ҳақда Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз ўзимизникини қайтариб олиш учун Россия билан ўнлаб йиллар курашишимиз мумкин. Биз шу йўлдан бора оламиз. Биз ҳудудимизни бермаймиз, лекин Россия билан келишувга эришишимиз керак бўлса, улар бунга рози бўлса, биз тайёрмиз», — деди Зеленский.

Музокаралар Россия қўйган «талабларнинг ғалаба қозониши билан” якунланмаслиги кераклигини, келишув қанчалик тез тугаса, йўқотишлар шунчалик кам бўлишини билдирди. У, шунингдек, Ғарбни Киевга қурол етказиб беришни кўпайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қўшилишдан бош тортишини ва Қрим мақомини Россия махсус операцияси якунланганидан кейингина муҳокама қилишга тайёрлигини айтган эди.

Зеленский томонлар баъзи масалаларда келиша олмаганини айтди. Унга кўра, Москва Донбасс ва Қрим мустақиллигини тан олишни талаб қилмоқда, бироқ Украина бунга кескин қарши.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургдаги жанжалда уч ўзбек яраланди, улардан бирининг аҳволи оғир

Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йилнинг 16 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманида содир бўлган бир гуруҳ шахслар муштлашуви натижасида 3 ...

Тожикистонда россия аскарларининг машғулотлари бошланди

14-март куни Ҳарбмайдон полигонида бошланган машғулотларда Россиянинг Марказий ҳарбий округига қарашли Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг мингдан ортиқ рус ҳарбийлари ...

Уeфа россия терма жамоаларини мусобақадан четлатди

Европа футбол ассоциацияси (УEФА) 2-май куни Россия футбол клублари ва жамоаларининг ташкилот доирасидаги турнирларда иштирок этишини чеклади.Бу ҳақдаги маълумот ташкилот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400