Россия Бельгия билан Голландия дипломатларини чиқариб юборадиган бўлди

Россия Европа Иттифоқига аъзо икки давлатнинг 36 нафар дипломатни чиқариб юборишга қарор қилганини эълон қилди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги 19-апрелда Москва Бельгиянинг 21, Голландиянинг 15 дипломатни “персона нон грата” деб эълон қилиб, улардан икки ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни талаб қилди.

Бундай чора ушбу мамлакатларнинг Украинадаги уруш туфайли рус дипломатларнинг ўз ҳудудидан чиқариб юборилишига жавоби қатори қабул қилинмоқда.

Россия ташқи ишлар вазирлиги Люксембургнинг Москвадаги элчисини чақиртириб, унга рус дипломатларни қабул қилинган чораларга жавоб қайтаришлари ҳақида огоҳлантирган.

24-февралда Россия Украинага бостириб кирганидан бери Европа давлатлари 300 дан ортиқ россиялик дипломатни чиқариб юборишган.

Ўтган ҳафтада Россия Чехиянинг, Болгариянинг ва Европа Иттифоқининг дипломатларини “персона нон грата” деб эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда йўловчи самолёт маккажўхори майдонига қўндирилди

«Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг Airbus A-321 йўловчи самолёти Москва областидаги Жуковский аэропортига қаттиқ қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС ...

Астраханда 25 нафар ўзбек қулликдан озод бўлди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Донудаги бош консулхонаси вакиллари Астрахан вилоятида 25 нафар Ўзбекистон фуқаросига паспортларини қайтариб олиш, ойликлари олиш ва Ватанга ...

Россия: иқтисодиётнинг пастлаши 15 йил ичида эришилган ютуқларни бекор қилади

Россия иқтисодиёти бу йил 15 фоизга, келаси йили эса 3 фоизга пастлайди. Шу билан бирга, Ғарб санкциялари, чет эл компаниялари ва маҳаллий экспертларнинг мамлакатни тарк ...