Туркманистон: Янги президентни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди 

Туркманистоннинг Болқон вилоятида янги президент Сердар Бердимуҳамедовни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди. Ғолибларга «катта совринлар» ваъда қилинмоқда.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, вилоят ҳукумати Туркманистон бўйлаб хит бўладиган қўшиқлар ёзилади дея ният қилмоқда.

 Расмийлар таъкидлаганидек, яқинда президент Болқон вилоятига ташриф буюрганида, уни мадҳ этувчи қўшиқлар кўп айтилмагани учун, маҳаллий ҳокимият вакилларига гап теккан.

 Сердар Бердимуҳамедов 15-апрель куни вилоятга ташриф буюриб, шифохонанинг очилишида иштирок этди. Унинг ташрифига тайёргарлик бир ой олдин бошланган ва тадбирда иштирок этадиган маданият ходимлари карантинга олинган.

 12-мартда муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг у ҳокимиятни отаси Гурбангули Бердимуҳамедовдан ўз қўлига олган.

 Сердар Бердимуҳамедов ҳокимиятга келиши биланоқ унинг шахсиятига сиғиниш бошланди. Унинг суратлари давлат идоралари ва кўчаларга осиб қўйилган. Ҳатто таксичилардан машиналарига президентнинг суратини ёпиштириш талаб қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон парламентида оав тўғрисидаги қонунга зид ўзгартиш киритилди

Қозоғистон парламенти Мажлиси чоршанба кунги ялпи мажлисида аxборот ва коммуникация масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ...

Тўрақўрғонда “lacetti” ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа урилди

2019 йил 3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н.ўз бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи ...

Тожикистон шимолида кучли шамол оқибатлари ҳамон бартараф этилмади

26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси Хўжанд шаҳри ва Сўғд вилоятининг айрим туманларида кузатилган кучли шамол оқибатлари ҳамон тўлалигича бартараф этилмади. Минглаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400