Толибон вакили: «ИШИД» Ўзбекистонга ракета зарбаларини беришга ҳаракат қилган

Душанба куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон чегараси ўққа тутилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва президент матбуот хизмати бу хабарларни рад этди.

Кейинчалик Афғонистон ҳукумати вакили, “Толибон” ҳаракати аъзоси Энамуллоҳ Самангоний Ўзбекистонга ракета отишга уриниш бўлганини маълум қилди. Аммо ракеталар Ўзбекистон чегарасига етиб бормаган.

Энамуллоҳ Самангонийнинг айтишича, ракеталар ИШИД экстремистик гуруҳи томонидан учирилган. Унинг айтишича, ракеталар Афғонистондаги ташландиқ бинолар вайроналари устига тушган.

Шунингдек, ракеталар қаердан отилгани аниқлангани, 3 киши қўлга олингани маълум қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат талабларимизни бажармагунча гаровдаги аскарлар қўйиб юборилмайди

«Ҳукумат бизнинг талабларни бажармади, демак, биз бу ердаги аскарларни қўйиб юбормаймиз»,- деди Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов. Унинг журналистларга берган ...

Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз ...

Ўзбекистонда евро курси 10483,52 сўм доллар эса 9463,37 сўм бўлди 

Марказий банк 28 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...