Украина Россия билан тинчлик музокараларини Мариуполда ўтказишни таклиф қилди

Украина Россия билан тинчлик музокараларини Мариуполда ўтказишни таклиф қилди. Украина делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Михаил Подолякнинг айтишича, Киев ҳеч қандай шартларсиз музокара ўтказишга рози бўлган.

 Делегациянинг яна бир аъзоси Девид Арахамия Телеграм’га ёзишича, улар ҳарбий гарнизонни ва тинч аҳолини чиқариб кетиш учун Мариуполда Россия томони билан учрашишга тайёр.

Бу таклифга Москва ҳозирча жавоб бермади.

20-апрелда Мариупол аҳолисини чиқариб кетиш жараёни муваффақиятсизликка учради. Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук воқеа юзасидан Россия томонини айблади.

Чоршанба куни икки томон тинч аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар коридор ташкил этишга келишиб олди.

Украина президенти Владимир Зеленский Мариуполдаги вазият ёмонлашаётганини айтди. Унинг айтишича, қамалда қолган шаҳарда минглаб аскар ва тинч аҳоли бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ленинграддаги дарёдан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград вилояти ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади ...

Ўзбекистон шаҳарларида хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди

«Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш — бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради», — дея фикр билдирмоқда Ўзбекистон ...

Дональд трамп лас-вегасдаги фожиа муносабати билан халққа мурожаат қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп қурбонлар сони бўйича АҚШ тарихидаги энг катта фожиа - Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан душанба куни миллатга мурожаат қилди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400