Ўзбекистонликлар Россияда 15 кун рўйхатдан ўтмасдан юришлари мумкин

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 7 кундан 15 кунгача давом этади. Россияликлар ҳам Ўзбекистонда худди шундай режим билан юришлари мумкин.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Давлат Думаси Ўзбекистон ҳукумати билан Россияда юриш тартибини енгиллаштириш бўйича келишувни ратификация қилган.

Ҳужжатда Ўзбекистон фуқаролари Россияга кирган пайтдан бошлаб Россия ҳудудида 15 кун, россияликлар эса олти ойгача Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкинлиги айтилган. Қонун ратификация қилинганидан кейин Федерация Кенгашига, кейин эса Президентга юборилади.

Икки давлат ўртасидаги келишув 2021-йилнинг 21-майида Москвада ва 2021-йилнинг 17-июнида Тошкентда имзоланган.

Худди шу режим Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам тегишли.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёшларни овозини ўчира олмайсиз!

Сўнги пайтларда Ёшлар иттифоқида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатган эдим. Чунки бу ташкилотга "Freshblood" инсонлар кириб келди. Хусусан Алишер Саъдуллаев ташкилотга ...

Қашқадарё вилоятида аҳолининг 46 фоизи ташима йўл орқали сув истеъмол қилади

Таркибида 2 та шаҳар, 13 та туман ва 1046 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд бўлган Қашқадарё вилоятида 46 фоиз аҳоли ташима йўллар орқали сув истеъмол қилади. Бу ҳақда Қашқадарё ...

Монополлар қачонгача халқни қийнайди?

Ёки Ўзбекистонликлар нима учун Қозоғистон аэропортларидан парвоз қилишини афзал кўрмоқда? Фото:myventurepad.com Туроператорлардан бирида ишлайдиган танишим менга “Саёҳат ...