Толибон «TikTok» ва PUBG ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади.

Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг қайд этишича, ҳукумат Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлигига ёш авлодни нотўғри йўлга олиб кираётган ижтимоий дастур ва онлайн ўйинларни ёпиш бўйича топшириқ берган.

Хитой компаниясига тегишли «TikTok» ҳозир кунда ёшлар орасида машҳур дастур ҳисобланади. Уни бутун дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ киши қўлланади.

Аввалроқ, баъзи экспертлар бу болалар ва ёшларнинг психологик саломатлигига таъсир қилишини таъкидлаган.

Шунингдек PUBG ўйини Жанубий Кореянинг «Крафтон» компаниясига тегишли.

Таҳлилчилар бу ўйинлар тақиқлангани билан ушбу иловаларни Афғонистонда ёпиш қийин бўлишини айтишади. Сабаби истаган шахс ўйинларга VPN каби платформалар ёрдамида кириши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистон ҳудудидан тожикистонга ракета отилгани айтилмоқда

7-май куни “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи Афғонистондан Тожикистонга ракетадан ҳужумини уюштирганини айрим афғон нашрлари ёзмоқда. Бу маълумот Тожикистон ва Толибон ...

Кобулда аёллар қизларнинг мактабга боришини талаб қилиб намойишга чиқишди

Кобулда 20 га яқин аёлдан иборат гуруҳ мактабларни қизлар учун очишни талаб қилиб, намойишга чиқди. Ўтган йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келиши ...

Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди. Шу ойнинг бошида «Толибон» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400