БМТ Тожикистон ҳукуматини «Помирдаги озчилик»ни ҳимоя қилишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг экспертлар гуруҳи Тоғли Бадахшон вилоятида кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, Тожикистон ҳукуматини “Помирдаги озчилик”ни ҳимоя қилишга ва минтақада инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

«Биз намойишларни бостиришга уринишлар, Помир аҳолисининг ҳибсга олиниши ва ҳаддан ташқари, ноқонуний ҳарбий куч қўлланилишидан чуқур хавотирдамиз. Биз ҳукуматни помирлик намойишчиларга нисбатан камситишларни тўхтатиш чораларини кўришга чақирамиз», – деб ёзилган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг сайтида.

Тожикистон ҳукумати ҳозирча бу борада изоҳ бермади. Аввалроқ расмий Душанбе Тоғли Бадахшонда уюшган жиноятчиликка қарши курашаётганини билдирган эди.

Хорогдаги вазият ўтган йилнинг 25-ноябрида кескинлашган. У ердаги ҳарбийларнинг операцияси давомида маҳаллий фуқаро Гулбиддин Зиёбеков ўлдирилган. Шу муносабат билан Хорог халқи тўрт кун давомида норозилик намойиши ўтказган.

Улар ҳукумат Зиёбековнинг ўлимини текширишини, намойишчиларни таъқиб қилмаслигини ва интернетни очишга ваъда берганидан кейингина тарқалган. Ҳозир улар тергов ишлари қониқарли олиб борилмаётгани айтиб нолишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда мол ўғрилари мол бозорда қўлга олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шахар Улуғ йўл махалласида яшовчи Э.З. ўзини жиноий шериклари билан биргаликда Гулистон шахар худудида яшовчи фуқароларни чорва-молларини ўғирлаб, ...

Пропискага оид вазифалар ҳали ҳам тўлиқ бажарилмади. йил тугашига эса оз қолди

Президент фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ҳаммаси ҳам ўз вақтида бажарилмаётганлигини кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам ўз нутқида таъкидлаб ўтди. ...

“президент келиши муносабати билан бизни кўча тозалашга ҳайдашди”

  "Мен Бекобод шаҳар 10- ДММТМда тарбиячи лавозимида ишлайман. Ҳурматли президентимизнинг Бекободга келишлари муносабати билан бизни, яъни педагогларни тозалаш ишларига ...