Туркманистонда ортиқча нон сотиб олганлар 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин

Туркманистон ҳукумат ун танқислиги сабабли давлат дўконларида нон савдоси устидан назоратни кучайтирди. Пойтахт Ашхободда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етарли миқдорда нон сотиб олган фуқароларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун улар видео ва фотокамералардан фойдаланмоқда.

Шунингдек, полиция дўконларни назорат қилиб, навбатда турган одамларни суратга ва видеога олишга ҳаракат қилмоқда.

“Улар талаб қилинган меъёрдан ортиқча нон сотиб олмоқчи бўлган мижозлар 15 суткага ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирмоқда”, — деди ашхободликлардан бири.

Ҳозирда Туркманистоннинг давлат дўконларида ҳудудларга қараб икки ёки уч бўлак арзон нон берилмоқда. Айрим ҳудудларда ҳар куни эрталаб соат 5:30 дан бошлаб арзон нон олиш учун узун навбатлар юзага келмоқда.

Ун сотишда мансаб ваколатини суиистеъмол қилган бир неча юқори лавозимли амалдор ҳибсга олингани айтилмоқда.

Табиий газга бой авторитар мамлакат охирги йилларда қашшоқлик ва иқтисодий қийинчиликларга дуч келди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чилонзорда дарахтларни, яшаш жойларини ҳимоя қиламан, деб одамлар ҳушидан кетяпти…

Макаренко ёзяпти: «Бугун, 13 август куни олинган бу суратда Ekskavator Exclusive компанияси вакилининг бақир-чақирига учраган аёл ерда ётибди. У ва бошқалар компания ...

Москвада каримов ҳайкалига қарши имзо тўпланмоқда

Турли номалар, петиция ва ташаббуслар онлайн-платформаси ҳисобланган Change.org сайтида “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” ...

Россияда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида ўзбекистоннинг беш фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Саратов области ҳудудидаги темирйўл кесишмасида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Фото:vzsar.ru Қозоғистон Фавқулодда ...