Туркия Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Туркия Сурияга учаётган Россиянинг ҳарбий ва фуқаровий самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 23-апрелда маълум қилди.

Россиянинг Сурияда ҳарбий контингенти, жумладан, жанговар самолётлари бор.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, учишга уч ой рухсат берилган ва апрелда муддати тугаган, бироқ Туркия уни узайтирмаган. Ушбу қадамга нима сабаб борганини айтмади. Унинг қўшимча қилишича, ҳарбий кемаларнинг ҳам Босфор бўғозидан ўтиши тақиқланди. Туркия бу қадамга Украинадаги уруш туфайли борган.

Россиядан Сурияга энг қисқа йўл Туркия ҳаво ҳудуди орқали ўтади. Унинг ёпилиши Эрон ва Ироқ устидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга тўғри келишини англатади.

Чавушўғли Туркиянинг Россия ва Украина ўртасидаги можарода воситачилик қилишда давом этаётганини айтди. Унга кўра, ишчи гуруҳларда музокаралар олиб борилмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Украина ва Россия президентлари Туркияда учрашишга олдиндан келишиб олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия путин ва зеленский ўртасида учрашув ўтказиш учун шароит яратмоқчи

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўгғон билан телефон орқали мулоқотда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишга қарши эмаслигини ...

Жаҳон бозорида нефть нархи арзонлади

Нефтнинг бир баррели жаҳон бозорида апрелнинг охиридан бери биринчи марта 100 доллардан пастга тушди. Мутахассислар буни рецессия эҳтимолининг ортиши ва қора мойга талабнинг ...

Исёнчилар сурия армиясига ҳужум қилиши натижасида камида 25 нафар аскар ҳалок бўлди

Ансар ал-Тавҳид гуруҳининг жангчилари Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумлар уюштирди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. Архив фото Сурия армиясининг ...