Байден Украинага ёрдам бериш учун Конгрессдан 33 миллиард доллар сўради

Байден Украинага ёрдам бериш учун Конгрессдан 33 миллиард доллар сўради

 

АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украинага 33 миллиард доллар ёрдам беришни сўраганини айтди. 28-апрелда Оқ уйда сўзлаган президент Қўшма Штатлар Украинани Россия агрессиясига қарши курашда қўллаб-қувватлашда давом этишини, қурол-яроғ таъминотини оширишини айтди.

Байденга кўра, жиддий ҳаракат қилишга, юқори нархларга қарамай, тажовузкорни тўхтатиш керак. АҚШ раҳбарининг айтишича, агар Россия президенти Владимир Путинга Украинани мағлуб этишга рухсат берилса, унинг тажовузкорлиги янада кучаяди.

Байден Украинага ёрдам бериш орқали АҚШ Россияга ҳужум қилмаганини, балки босқинчиликка қарши туришга шароит яратишини таъкидлайди. Президент Вашингтон Украинага қўшин киритмаслигини, балки ҳамкорлар билан артиллерия ва танклар каби оғир қуроллар етказиб бериш ҳажмини оширишга ҳаракат қилишини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек, у Россия Украинада ўз мақсадларига эришмаётганини ҳис қилаётганини, Путин эса уни ядро қуроли билан таҳдид қилаётганини айтди.

Россия президенти ядровий қурол масаласида тўғридан-тўғри мурожаат қилмагани билан чоршанба куни Россияга Украинадан “стратегик таҳдид” юзага келса, «яшин каби тез ҳужум қилишини» эслатган.

Байден сўраган 20 миллиард доллар Украина ва қўшни давлатларга ҳарбий ёрдамга йўналтирилмоқчи, 8,5 миллиард доллар Киевга иқтисодиётни юксалтиришга, 3 миллиард доллар гуманитар ёрдамга йўналтирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден: «зеленский бизнинг огоҳлантиришларимизга қулоқ солмади»

Украинанинг уруш бўйича ҳамкорлари ўртасидаги таранглик кучайди. Россиянинг Украинага 24-февралда бошлаган ҳужумлари давом этаётганда, Вашингтон-Киев линиясида кескинлик ...

Трамп: «байден ақшни учинчи жаҳон урушига олиб бормоқда»

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президент Жо Байденнинг Украина туфайли миллий иқтисодиётни вайрон қилаётгани ва мамлакатни «жаҳон уруши»га тортганини айтди. Трамп ...

Россиянинг украинада узоқ муддатли уруш режаси бор

АҚШ разведкасининг маълумотларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўриб, Донбассдан ташқари мақсадларига эришишга ҳали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400