Алиев: Боку Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллайди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда у 29-апрелда бўлиб ўтган “Жанубий Кавказ: тараққиёт ва ҳамкорлик” деб номланган халқаро конференцияда айтиб ўтди.

“Бошқа давлатлар қатори биз ҳам Украинанинг ҳудудий яхлитлигини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаймиз ва ёпиқ эшиклар ортига яширинмаймиз. Ҳа, биз Россия билан яхши муносабатларимиз борлигини инкор этмаймиз. Сиёсий устунлик туфайли халқаро ҳуқуқ тамойиллари бузилмаслиги керак”, – деди Алиев. .

Февралда Алиев ва Россия етакчиси Владимир Путин Москвада иттифоқчилик ҳамкорлиги тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди. Белоруссиядан бошқа Россия иттифоқчиларининг ҳеч бири Москванинг Украинага қилган ҳужумини қўллаб-қувватлашини ошкора эълон қилмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ўзбекистонлик аёл таҳқирланди

10 август куни Петербург шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро полицияга мурожаат билан чиқди. У кўчада Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг калтаклангани ва зўрланганини ...

Украинада экин майдонлари камайди

Европа Иттифоқи озиқ-овқат инқирозида Кремлни айбламоқда. Дипломатия раҳбари Жосеп Боррелнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар сақланган дон захираларини йўқ қилмоқда ва юк ...

Эрдўғон финляндия билан швециянинг натога қўшилишига қаршилигини билдирди

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти аъзоси - Туркиянинг президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Финляндия билан Швециянинг ташкилотга қарши эканлигини, уларнинг аризасига нуқта ...