Мариуполдан тинч аҳолини олиб чиқиб қетишнинг иложи йўқлиги айтилмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Москва билан кенг қамровли тинчлик музокараларини ўтказишга умиди йўқлигини 29-апрелда маълум қилди.

 Аввалроқ порт шаҳардан мингга яқин одамни олиб чиқиб кетишга ҳаракат бўлаётгани хабар қилинганди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киевни ўз позициясини ўзгартиришда айбламоқда.

АҚШ президенти Жо Байден Украинага ёрдам учун 33 миллиард доллар ажратиб беришни Конгрессдан сўранган. Унинг 20 млрд. доллари ҳарбий ёрдам эканлиги айтилган. Конгресснинг вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси бу масала “имкон қадар тезроқ” ҳал қилинишини билдирган.

Азов денгизи соҳилида жойлашган шаҳарнинг деярли барча ҳудуди рус қўшинлари томонидан ишғол қилинган. Ушбу заводнинг ҳудудида қолган украин аскарлари қаршилик кўрсатишда давом этиб, тўлиқ қуршовда колди. Россия аскарлари заводга тез-тез ҳужум уюштирмоқда.

Украинанинг расмий ҳукумати заводнинг олдидаги лабиринтли туннелларда мингдан ортиқ тинч аҳоли жон сақлаб келаётганини маълум қилиб келади. Киев уларни эвакуация қилиш учун Россияга бир неча бор хавфсиз йўл таклиф қилган. Ушбу ҳаракатлардан натижа чиқмай келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Польшадаги йтҳда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Польшадаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди. Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 18 май куни С-3 Польша миллий ...

Россиянинг бешта вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, уч кун ичида Украинанинг Донбасс водийсидан 60 мингдан ортиқ одам келган. Қочқинларни биринчи бўлиб Ростов вилояти ...

Ўзбекистонда ёшлар иш қидирмай қўйган, чунки улар иш тополмаслигига ишонади

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси тайёрлаган ҳисоботда Ўзбекистон муайян соҳалар, хусусан бандлик, тадбиркорлик, экспорт ва энергосамарадорлик каби йўналишларни ...