Туркманистонда оқ либос кийиш тақиқланди ва Лабларига ботокс қўйган 50 га яқин стюардесса ишдан бўшатилди

Туркманистонда аёллар ва қизларнинг шахсий ҳаёти устидан назорат кучайтирилиб, уларнинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларига қўйилаётган талаблар рўйхати кундан-кунга кенгайиб бормоқда.

 Ашхобод ва Болқонда тўй либосларини ижарага бериш ва ижарага олиш тақиқланди. Бундан ташқари, Болқонда аёлларнинг автомобилнинг олдинги йўловчи ўриндиғига ўтиришлари тақиқланган. Мари вилоятида ҳукумат тақиқни бузган аёлларни жаримага тортишни бошлади.

“Болқондаги мухбирлар туркман аёлларининг кундалик ҳаётига яна иккита тақиқ қўйилгани ҳақида хабар бермоқда. Биринчидан, аёлларга автомобилнинг олдинги йўловчи ўриндиғига ўтириш тақиқланган. Шунингдек, уларга соат 20:00 дан кейин машинага ўтиришга рухсат берилмайди”, — деб хабар берди Озодлик радиосининг туркман хизмати.

Бундан ташқари, аёлларни автомобилнинг олдинги ўриндиғига ўтқазган ҳайдовчилар полиция томонидан ҳибсга олинади ва 7000 манат жаримага тортилади.

Шуниндек, лабларини катталаштириш, киприклар қўйдириш ва бошқа косметик муолажалар туфайли ўнлаб стюардесса ва поезд хизматчилари ишдан айрилгани айтилмоқда.

“Туркман авиакомпаниялари лабларига ботокс қилдиргани учун 20 га яқин стюардессани ишдан бўшатди. Темир йўл кондукторлари ҳам ишдан бўшатилди. Лабларига ботокс қўйган 50 га яқин стюардесса ишдан бўшатилди. Яна бир қанчаси кўкракларини силикон ёрдамида катталаштиргани учун ишдан бўшатилди”, — деб хабар берди Озодлик радиосининг Ашхободдаги мухбири. Унинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги бошқа ишга ўрнашиш ҳуқуқисиз ишдан бўшатилган.

Мухбирларга кўра, ботокснинг қилдирган мамлакатнинг бошқа ҳудудларида, жумладан Туркманбоши ғарбий аэропортида ҳам ишдан бўшатилган ва камида олти нафар ходим ишсиз қолган. Бундан ташқари, Туркманободдан Ашхободга ички рейсларда учаётган икки нафар стюардесса шу сабабларга кўра ишдан бўшатилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?

Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис ...

Сизни милиция тўхтатди: нима қилиш керак?

Ички ишлар ходимлари ҳужжатларни текшириш учун кўчада ҳар кимни тўхтатиши мумкин. Бу вазиятдан тезроқ ва иложи борича талафотларсиз чиқиб кетиш йўллари бор. Энг аввало, сизни ...

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400