Туркманистоннинг собиқ президенти ўзининг 57-китобини ёзди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат аъзоларига отасининг 57-китобини таништирди.

Президент Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида унинг отаси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Ömrümiň manysy» (“Ҳаётимнинг мазмуни”) номли навбатдаги китоби нашр этилганини маълум қилди. Китобни собиқ президент таътил пайтида ёзган.

Собиқ президент, Халқ маслаҳатининг (парламентнинг юқори палатаси) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 25 мартда ўғли Сердар президент бўлиб сайланганидан сўнг нафақага чиққан эди. Катта Бердимуҳамедов байрам кунларида янги китобини ёзиб тугатишни мақсад қилиб қўйган эди. Бироқ у қанча дам олишини айтмаган эди. У Вазирлар Маҳкамасининг мажлисига ҳам келмади.

Кичик Бердимуҳамедов китобда ҳаётнинг машҳур бир қирраларидан хотиралар ўрин олганини таъкидлаб, муаллифга янги ижодий муваффақиятлар тилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владивостокдаги  қабристонда 3 нафар ўзбек тириклайин ёниб кетди

Россиянинг Владивосток шаҳридаги қабристонда 24 октябрга ўтар кечаси ёнғин юз берган. Ёнғин қабристондаги икки қаватли хўжалик биносида юзага келган. Бу ҳақда Россия ...

Қорақалпоғистондан қарийб 12 минг киши кўчиб кетди

Қорақалпоғистон Республикасида январь-сентябрь ойларида бошқа ҳудудларга кўчиб кетганлар сони 11 минг 436 кишига етди. Бу ҳақда “Turon24” Қорақалпоғистон статистика ...

Ўзбекистон халқ шоири хуршид даврондан

Эртага Бўстонлиқнинг сўлим оромгоҳларидан бирида республика ёш ижодкорларининг 1 форуми иш бошлайди. Бир неча кун аввал республика ёш ижодкорлар ассоциацияси раҳбарларидан ...