Ҳайит намозида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг янги китоби минбарларда ўқилди

Туркманистондаги муллалар ҳайит намозида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Ҳаётимнинг мазмуни” номли янги китобини минбарда ўқиб чиқди.

«Туркманистон хроникалари» нашрининг маълумотига кўра, бу ҳақдаги репортажни давлатга қарашли ТДХ агентлиги кўрсатган.

“Ҳаётимнинг мазмуни” – Гурбангули Бердимуҳамедовнинг янги китоби. ТДХ бу “Улуғ фалсафий ва адабий асар туркман халқига минг йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳикмат ва миллий маънавий қадриятларнинг чўққиси”, эканини айтган. Китобнинг тақдимоти 29-апрелда президент Сердар Бердимуҳамедов томонидан ўтказилган.

Собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов 15 йиллик бошқаруви давомида 60 дан ортиқ китоб ёзган. Унинг китобларида йилқичилик, итчилик, туркман урф-одатлари, гиламчилик, чойчилик, доривор гиёҳлар каби турли мавзуларни ўз ичига олади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пайариқ шаҳрида “аллоҳ” деган ёзуви бор қўзичоқ туғилди

Пайариқ шаҳридаги “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Суннат Мардонов хонадонида қўзичоқ туғилди , деб ёзади «Zarnews».   Фото:«Zarnews» Унинг бир томонида “Аллоҳ” деб ёзилган. Туман ...

“биринчи ечим, аввал шу муаммонинг борлигини тан олиш”

Рамазоннинг биринчи куни "Саодат" масжидидаги воқеалар ҳақида пост қолдирган эдим. Болалар қай тариқа киритилмагани ва биз қай тариқа ҳаракат қилиб олиб кирганимизни ...

Муфтий ишдан кетгани ҳақида хабар тарқатган azon.uz сайти муҳаррирининг ўзи ишдан олинди

Бугун Азон.уз нашри Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эди. Бу хабар ижтимоий ...