Беларус парламенти террорчилик учун ўлим жазосини маъқуллади

Беларус парламенти ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар рўйхатини кенгайтириш ва террорчилик ҳаракатларини амалга оширган, давлат ва жамоат арбобларини ўлдирганларга ҳам худди шундай жазо тайинлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда БелТА давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу қарор инфратузилмавий объектларга ҳужумлар кучайиши ҳақидаги кенг тарқалган хабарлар фонида қабул қилинди. Аввалроқ Миллий ассамблея депутати Марина Ленчевская ўлим жазоси қўлланилишининг кучайиш сабабини “транспорт, ҳарбий ва энергетика объектларига террорчилик ҳужумларининг кучайиши” билан боғлаган эди.

2020-йилги президентлик сайловлари муносабати билан ўтказилган норозилик намойишларида Беларус ҳукумати темир йўлларни ёпишга уринишлар бўлганини маълум қилган.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан BYPOL мухолифат ташаббус гуруҳи фуқароларни темир йўллардан ҳарбий йўналишда фойдаланишга йўл қўймаслик учун “рельсларга қарши уруш” эълон қилишга чақирди. Бу чақириқ Россия қўшинларининг Беларус орқали Украинага киришига йўл қўймасликка қаратилган эди. 24-февралдан апрелнинг охиригача камида 60 нафар инсон темир йўл қоидаларини бузганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Ўша вақтда уларга терроризм бўйича жиноий иш очилган эди.

Беларус – Европада ўлим жазосини қўллашда давом этаётган ягона давлатдир. Ушбу жазо жиноятларининг кенгайиши мамлакатнинг яқин тарихида аввал бўлмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Австрия россияга нисбатан табиий газ эмбаргосига қарши

Австрия Иқтисодиёт вазири Маргарет Шрамбок Россияга нисбатан эҳтимолий табиий газ эмбаргосига қарши чиққанлигини ва бу улар учун "қизил чизиқ" эканини айтди. Шрамбок немис ...

Россия яна бир давлатни босиб оламан дея таҳдид қилди

Агар Босния ва Герцеговина НАТОга аъзо бўлишни истаса, Россия бунга жавоб бериши мумкин. Аниқроқ айтганда, Украинанинг сценарийсини яратиши мумкин. Буни Россиянинг Босния ва ...

Испаниядаги ўрмонлар ёнмоқда

Испанияда 43 даражадан ошиб кетган ҳаво ҳароратининг таъсири билан мамлакатнинг шимолий ҳудудларида охирги уч кунда 30 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари билан курашилмоқда. Фуқаролик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400