Туркманистон ҳукумати аёлларнинг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди. Бу чора аёлларга сунъий тирноқ, киприк қўйиш ва ботокс қўйишни тақиқловчи қонун қабул қилингандан кейин янада кучайтирилган.

Эндиликда ҳукумат нафақат кўчаларда, гўзаллик салонларида, олий ўқув юртларида, балки давлат идоралари ва корхоналарда ҳам талабларни кучайтирди. Ҳар куни мактабдаги ўқувчи қизларнинг тирноқларини текширади. Аёллар ва қизларга сочларини қисқартиришни тақиқлади.
Масалан, махсус текширув гуруҳлари аёлларнинг жисмоний ва ахлоқий хусусиятларини назорат қилади. Текширув давомида улар аёллардан узун ва миллий кийим кийишни талаб қилади. Мисол учун, комиссия аёлдан сариқ сочларини қора рангга бўяшни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, у сунъий гўзалликни (сохта кирпиклар, қошлар, тирноқлар, ботокс) олиб ташлаш ҳақида огоҳлантирди. Бюджет ходимларига буни қилиш учун бир кун мухлат берилди.