UNWTO Россияни ўз сафидан чиқариб юборди

БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Украинадаги уруш туфайли Россиянинг аъзолигини тўхтатишга қарор қилди. 27-апрелда бўлиб ўтган овоз беришда 160 аъзо давлатнинг кўпчилиги қарорни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда Мадридда жойлашган ташкилот матбуот хизмати хабар берди. Бироқ қанча давлат қўллаб-қувватлагани, қанчаси қарши чиққани маълум қилинмади.
Бундай натижани олдини олиш учун Москва Бош Ассамблея йиғилиши бошланганида ташкилотни тарк этишини эълон қилган.
UNWTO биринчи фавқулодда ассамблеясини Россиянинг Украинага ҳужуми БМТ Низоми ва Туризм ташкилотининг якуний мақсадини бузадими ёки йўқлигини муҳокама қилиш учун чақирган.
Овоз беришдан олдин ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили: “Бизнинг мақомимиз аниқ: биз тинчлик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун туризмни ривожлантирамиз. Фақатгина ушбу тамойилларни қўллаб-қувватловчи давлатлар аъзо бўлиши мумкин”, — деб Твиттерга ёзган.
Бош Ассамблеяга раислик қилувчи Испания туризм вазири Мария Рейес Марото бу қарорни олқишлаб, “Путиннинг ҳарбий зарбаси БМТнинг асосий тамойилларини қўпол равишда бузади”, деди.
Испания ҳукумати агар Россия Федерацияси сиёсати ўзгарса, мамлакатга нисбатан қўйилган чекловлар олиб ташланиши мумкинлигини айтди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги бу қарорни “сиёсий сабабларга кўра ноқонуний” деб ҳисоблашини ва овоз бериш “Россияга қарши пропаганда ва шантаж” эканлигини айтди.
Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг UNWTOдан чиқиш қарори мамлакатнинг туризм саноатига таъсир қилмаслигини айтди.
Ушбу ташкилот 1946-йилда туризмнинг ижтимоий-иқтисодий ҳиссасини ошириш ва унинг потенциал таъсирини камайтириш мақсадида ташкил этилган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб

Ўзбеклар бағрикенг-да. Ҳаддан ташқари!!! Кўп қаватли уйимизда биттагина ўрис оила яшайди, шугина учун маиший эълонлар русчадаям ёзилади. Дўконимиздаги сотувчи рус, ...

Сирдарёда теримчи аёлларни олиб кетаётган тиркама ағдарилиб кетди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 25 октябрь куни тракторга уланган тиркама ағдарилиб кетган. Бу вақтда тиркамада 28 киши бўлган. Мазкур ҳодисада жабрланганлар ...

2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлис йиғилишида Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди. Унда ялпи ички маҳсулотнинг 0,02 фоизи ёки 59 млрд сўм ...