Ўзбек-Қирғиз чегарасида уч нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди

Қирғизистоннинг уч фуқароси ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган.

Бу ҳақда бугун, 6-май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, 5-май куни Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа тумани Тепақўрғон қишлоғида ўзбек чегарачилари уч нафар Қирғизистон фуқаросига қарши қурол ишлатган.

Оқибатда 1974, 1998 ва 2000-йилларда туғилган уч нафар фуқаро тан жароҳати олиб, Ола-Буқа туман шифохонасига етказилган. Улар ҳушларини йўқотиб, олган жароҳатларидан вафот этган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Қирғизистоннинг“Ола-Буқа” чегара қўшинлари Ўзбекистоннинг “Янги-Қўрғон” йўналиши бўйича чегара вакиллари билан учрашув ўтказган. Ички текширув натижаларига кўра, томонлар учрашувни 2022-йил 6-майда давом эттиришга келишиб олдилар.

5-апрелда Қирғизистоннинг икки фуқароси ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган эди. Улар Ўзбекистонга контрабанда йўли билан товарлар олиб кираётгани хабар қилинган. Ҳодиса Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Дейрес қишлоғи яқинида содир бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Volvoдаги ўзбекистонлик: “электромобиллар – автосаноатнинг янги давридир”

Volvo Group корпорацияси молиявий мутахассиси Шерзод Жалилов автомобиль гигантидаги фаолияти ҳақида сўзлаб, Ўзбекистонда электромобилларни ҳамда европача иш юритишни жорий ...

Самарқандда одамлар уйни иситиш учун оёқ кийимларини ёқмоқда

Самарқанд шаҳрининг бу шаҳарчасидаги Шодиобод кўчасида бўлганимизда очиғи, бир неча дақидада 50 дан зиёд хонадон вакилларининг тўпланиши, уйни иситиш муаммосидан қаттиқ азоб ...

Тожик тадбиркорлари москвадаги мажмуада чиққан ёнғиндан миллионлаб зарар кўрди (видео)

  Москвадаги «Синдика» савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб тожик тадбиркорлари ҳам катта миқдорда зарар кўрди. Бу ҳақда РТ меҳнат, миграция ва аҳоли ...