Қирғиз-ўзбек чегарасида отиб ўлдирилганлар бир оила аъзолари бўлган

Бир оиланинг уч нафар аъзоси – 48 ёшли эркак ва унинг 22 ва 24 ёшли икки ўғли Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган. Бу ҳақда воқеа содир бўлган Оқтом қишлоқ ҳукумати раҳбари Мирлан Қамчибеков маълум қилди. У сўнгги беш йил ичида бундай ҳодиса рўй бермаганини айтиб, воқеанинг асосий сабабларни айтмаган.

“Ҳозир Чегара хизмати музокаралар олиб бормоқда. Ҳарбийлар воқеа жойини ўраб олишди. Ер Қирғизистонга тегишли. Мен беш йилдан бери қишлоқ кенгашида ишлайман. Бу биринчи марта содир бўлмоқда. ”

Қирғизистон Чегара хизмати 5-май куни Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманига қарашли Оқтом қишлоғидаги Тепа-Қўрғон деган жойда ўзбек чегарачилари уч нафар қирғизистонлик фуқарога қурол ишлатганликлари ва натижада уч нафари ҳам касалхонада жон таслим қилганини маълум қилди.

Қирғиз-ўзбек чегарасида уч кишининг отилиши бўйича икки давлат чегарачилари музокаралар олиб бормоқда.

Воқеа содир бўлганидан сўнг, Ола-Буқа чегара қўмитаси вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Янги-Қўрғон йўналишидаги Ўзбекистон чегарасининг вакили билан учрашув ўтказган. Томонлар ички суриштирув натижалари билан учрашувни 2022-йилнинг 6-майида давом эттиришга келишиб олганлар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

4 яшар қизини калтаклаган милиционер ота устидан жиноят иши очилди

Яқинда ижтимоий тармоқларни 4 яшар қизчанинг ўз отаси томонидан калтаклангани ларзага солди. Воқеа Тошкент шаҳри Чилонзор туманида содир бўлган; қизчанинг отаси милиция ...

Бишкекда «тўй учун қарз олма!» номли акция бўлиб ўтди

Бишкек шаҳрида 11-февралга ўтар кечаси фаоллар қарз олиб тўй ўтказишга қарши акция ўтказишди. Унда шаҳарнинг ҳар бир ҳудудига, асосан банкларнинг кириш қисмига «Тўйга қарз ...

Ўзбекистонда фейсбук ва ютубга қўйилган тўсиқлар олингани айтилмоқда

Бугун, 15 январдан Ўзбекистонда «Facebook» ва «YouTube» ҳеч қандай VPNсиз яна ишлай бошлади. Барчага маълум бўлганидек бу мамлкатда бир неча ойдан буён ушбу ижтимоий ...