Австрия Россияга нисбатан табиий газ эмбаргосига қарши

Австрия Иқтисодиёт вазири Маргарет Шрамбок Россияга нисбатан эҳтимолий табиий газ эмбаргосига қарши чиққанлигини ва бу улар учун “қизил чизиқ” эканини айтди.

Шрамбок немис матбуотига берган маълумотида Австриянинг ҳам, Германиянинг ҳам бу йўналишдаги санкцияларни бекор қила олмаслигини айтиб, ҳар икки давлатнинг ҳам табиий газ эмбаргосига қарши эканлигини ва бунинг оқибатлари фойдадан кўра зарар келтириши мумкинлигини билдирди.

 Газ эмбаргосини рад этганликларини маълум қилган Шрамбок: «Австрия учун газ эмбаргоси қизил чизиқ бўлиб саналади»,-деди.

Фуқароларнинг тўланган солиқлар билан Австриянинг табиий газ эҳтиёжи қондирилиши мумкинлигини таъкидлаган Шрамбок, табиий газнинг ҳам шунга яраша сақланишини айтиб, «Бироқ биз Австрия солиқлари билан Германия, Франция ва Нидерландия учун табиий газ сотиб ололмаймиз», – деди.

 Мамлакатдаги табиий газ заҳираларининг кўрсаткичи ҳозирда 18 фоиз атрофида эканлигини қайд этган Шрамбок, бу рақамни 80 фоизга оширишни мақсад қилганликларини, Россияга муқобил йўл устида иш олиб бораётганликларини айтди.

Табиий газга бўлган эҳтиёжининг 80 фоизини Россиядан таъминлаётган Австриянинг Россия энергетика ширкати “Газпром”нинг шартларини қабул қилиши ва тўловни рублда амалга ошириши ҳақидаги хабарлар ўтган ҳафта халқаро ҳамжамиятда кенг муҳокама қилинган, бироқ Бош вазир Карл Нехаммер ва Ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг бу айбловларни рад этган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия мариуполдаги заводда гуманитар коридор очганини эълон қилди

Россиянинг Мудофаа вазирлиги Украинанинг Мариупол шаҳридаги «Азовсталь» заводи яқинида қамалда қолган аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлак очганини маълум қилди. Бу ...

“хитой россияга ҳарбий ёрдам жўнатади”: хитой маълумотга изоҳ берди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзяннинг айтишича, Россия Украинадаги махсус операция муносабати билан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон. ...

Мордовия қамоқхонасидаги маҳбуслар қийноқларга қарши норозилик сифатида қоринларига мих тиқди

Чеченистонлик маҳбуслар Мордовиядаги 5-сонли колонияда бир неча марта ўз тана аъзосига қасддан жароҳат етказиш ҳаракатларини содир этди. Бу ҳақда “Дарё” нашри Meduzaга таяниб ...