Афғонистон ҳудудидан Тожикистонга ракета отилгани айтилмоқда

7-май куни “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи Афғонистондан Тожикистонга ракетадан ҳужумини уюштирганини айрим афғон нашрлари ёзмоқда. Бу маълумот Тожикистон ва Толибон расмийлари томонидан расман тасдиқланмади.

Афғонистондаги Islamic Press (AIP) ахборот агентлиги “Исломий давлат” экстремистик гуруҳининг 7-май куни тарқатган пресс-релизига таяниб, Афғонистоннинг Тахор вилоятининг Хўжа-Гар туманида ҳужумлар содир этилганини маълум қилди.

  Хўжа-Гар тумани Тожикистоннинг Хатлон вилоятининг Панж ва Фархор туманлари билан чегарадош. Ҳужум акс этган суратлар афғон ижтимоий тармоқларида эълон қилинган. Бироқ, уларнинг ҳақиқийлигини аниқлашнинг иложи бўлмай қолмоқда.

Аввалроқ Афғонистонда туркман чегарачилари ҳужумга учраб, апрелда эса Ўзбекистоннинг Термиз вилояти ўққа тутилгани айтилган эди. Ўшанда масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган. Бироқ Толибон ва Ўзбекистон расмийлари бу маълумотларни рад этишган эди.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни 2021-йилнинг августида қўлга киритган эди. Натижада Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиё давлатлари ўз чегараларини мустаҳкамлай бошлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистон ҳудудидан тожикистонга ракета отилгани айтилмоқда

7-май куни “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи Афғонистондан Тожикистонга ракетадан ҳужумини уюштирганини айрим афғон нашрлари ёзмоқда. Бу маълумот Тожикистон ва Толибон ...

Афғонистондаги зилзила оқибатида 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Пактиё вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида 920 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда давлат ахборот агентликлари ҳукуматга таяниб хабар берди. ...

Толибон ҳаракати россияга ўз вакилини юборади

Толибон ҳаракати (Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган ва тақиқланган) 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (SPIEF) ўз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400