Варшавада норозилик сифатида Россия элчисига қизил рангли бўёқ сепишди

9-май куни Варшавада Россия элчисига ҳужум уюштирилди. Сергей Андреев Қизил Армия аскарлари ёдгорлиги пойига гул қўяр экан, Украина байроғини кўтарган бир неча киши «фашистлар» дея ҳайқириб, унинг ва унинг атрофидагиларнинг устига қизил бўёқ сепдилар. Ўша дақиқаларни тасвирга олган бир қанча манбалар видеони эълон қилди.

Андреев жиддий жароҳат олмаганини, бунга элчихона норозилик билдиришини айтди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова “неонацизмнинг мухлислари яна бир бор ўзларининг ҳақиқий қиёфаларини кўрсатишди”, “Ғарб фашизмни қайта тиклаш йўлига ўтди”, дея изоҳ берди.

Польша Россиянинг Украинага бостириб киришига нисбатан кескин позицияни эгаллаб келмоқда. Уруш бошланганидан бери 3 миллиондан ортиқ украиналик қочқин мамлакатда жон сақлаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия дўст бўлмаган мамлакатларга хомашё экспортини тақиқлади

Россия президенти Владимир Путин мамлакати санкция киргизган жисмоний шахслар ва компанияларга маҳсулотларни ва хомашё экспортини тақиқловчи фармонни имзолади. Путин ...

Украина россия билан тинчлик музокараларини мариуполда ўтказишни таклиф қилди

Украина Россия билан тинчлик музокараларини Мариуполда ўтказишни таклиф қилди. Украина делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Михаил Подолякнинг айтишича, Киев ҳеч қандай ...

Россия урушда ўзининг 1351 аскари ҳалок бўлганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги бир қанча вақтдан сўнг ўз йўқотишлари ҳақидаги маълумотини янгилаб, 25-март ҳолатига кўра, 1351 аскари ҳалок бўлганини, 3825 нафари яраланганини ...