Франция: Собиқ бош вазир рафиқасини ноқонуний ишга олгани учун 4 йилга ҳукм қилинди

Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон ўз рафиқасини ноқонуний ишга олгани учун тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда BMF  телеканали хабар берди.

Шунингдек унинг рафиқаси Пенелопа Фийон икки йиллик шартли жазога ҳукм қилинди.

Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон парламентнинг қуйи палатаси депутати бўлган пайтида, рафиқасини ўзининг ёрдамчиси дея рўйхатдан ўтказиб, ноқонуний маош олиб турган. Бу ҳаракат давлатга 500 минг евро зарар келтирган.

Франсуа Фийон 2007-йилдан 2012-йилгача Франциянинг вазирлар маҳкамасининг раиси бўлган.

Фийон 2016—2017-йиллардаги президентлик сайловларида иштирок этиб, ўша вақтда у фаворитлардан бири бўлган эди. Бироқ юқоридаги айбловлар туфайли у савловдан четлатилган.

Париж суди уни 2021-йилда рафиқасини ишга олишини ноқонуний деб топиб, уни беш йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ энди уни суд тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди, Франсуа Фийон эса бир йилини қамоқда ўтказади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия натодаги энг кучли давлатлардан бири

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги раислигини ўз зиммасига олган Албаниянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Фарид Хўжа, Туркиянинг ...

Алексей резников: бу йилги ёз рус аскарлари учун жуда иссиқ бўлади

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников АҚШ томонидан юборилган юқори самарали артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) мамлакатига етиб келганлигини маълум қилди. Алексей ...

Санкцияларнинг таъсири: италияда кондиционерлар тақиқланди

Италия энергияни тежаш учун кондиционерларни тақиқлайди Италия корхоналарига энергия инқирозининг олдини олиш учун келаси ойда кондиционерларини 25 даражадан паст ҳароратда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400